Пирло: “Ювентус” 20 дақиқадан кейин ўйнай бошлади”
07 мар 2021 09:00
Новости
Пирло: “Ювентус” 20 дақиқадан кейин ўйнай бошлади”
“Биз ўйинни ёмон бошладик, орқа чизиққа ноқулай тўп узатилганидан кейин гол ўтказиб юбордик. Аммо таркибимизда бир қатор етакчи футболчилар йўқ бўлишига қарамай, жамоа тезда ўзига келиб олди ва кутилган ўйинни кўрсатиб берди.
Голдан кейин ташаббусни ўз қўлимизга олишга уриндик, доимий тарзда ўйин темпини оширдик ва бу муҳим эди. Бу баҳс финалга тенг эканлигини билардик, айрим футболчилар ўзлари учун бироз бошқачароқ позицияда ҳаракат қилишларига қарамай, йигитлар ғалаба учун борини беришди.
Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Данило майдон марказида ўйнашга тайёр эди, Бернардески эса чап қанот ҳимоясида кўрсатган ўйини таҳсинга лойиқ. Барчасидан ҳам жамоанинг ғалабага бўлган ишончи менга кўпроқ ёқди. Шундай муҳим беллашувда жамоа мағлуб бўлиб туришига қарамай, йигитлар муросасизлик билан ғалаба учун ҳаракат қилишди. Бундай кайфиятнинг тўп тепишни жудаям қадрлайман.
Бугун биз ўйинни 20 дақиқадан кейин бошладик. Бир қатор футболчиларимиз энди сафга қайтгани, айримлар эса ўзлари учун бегона бўлган позицияда ҳаракатлангани бунга сабаб бўлди дейиш мумкин. Аммо битта таркиб билан бир неча йиллардан буён тўп тепаётан “Лацио”га қарши бундай ўйин кўрсатиш осон иш эмас”, деди Пирло.
Комментарии