Пирло Италия кубогида финалга чиқиш ва Аллегри билан таққослашларига муносабат билдирди
10 фев 2021 08:52
Новости
Пирло Италия кубогида финалга чиқиш ва Аллегри билан таққослашларига муносабат билдирди
"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло "Интер"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен хурсандман (Аллегри билан таққослашларидан). Агар у ютган совринларни мен ҳам ютсам, муаммо йўқ.
Кубок финалига чиқишни истагандим, бу режада бор эди. Энди бизни Чемпионлар лигасидаги 1/8 финал кутмоқда, бу ҳақида ҳозирча ўйлашга улгурганимиз йўқ. Аммо энди бу ўйин яқинлашиб келмоқда.
Биз мамнунмиз. Аммо ҳозирча хеч нарсага эришмадик. Мақсадларимиз кўп. Асосий эътиборимизни кейинги ўйинга қаратганмиз.
"Интер" дарвозамиз томон деярли йўл топа олмади. Ханданович эса энг яхши футболчи бўлди. Бу хурсанд қилмоқда", - деди Пирло.
Комментарии