Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда
21 авг 13:12
Новости
Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда
"Ювентус"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Дуглас Луис "Ноттингем Форест"га ўтади, дея хабар берди журналист ва инсайдер Фабрицио Романо.
Маълумотларга кўра, 27 ёшли хавбекнинг "Юве"дан трансфери "Ноттингем"га 30 миллион еврога тушади.
Ҳар икки клуб ҳам келишув расман расмийлаштирилгунга қадар якуний деталларни келишиб олишлари керак.
Маълум бўлишича, бразилияликнинг ўзи жорий мавсум Европа Лигасида иштирок этадиган "Ноттингем Форест"га ўтмоқчи ва қолган барча таклифларни рад этган. Футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга боради.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии