Пиоли "Рома" билан ўйиндан кейин: "Бизга танаффус керак эди"
07 янв 2022 07:16
Новости
Пиоли "Рома" билан ўйиндан кейин: "Бизга танаффус керак эди"
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия доирасида "Рома"га қарши ўйиндан сўнг (3:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун яхши ўйнашимизга ишонгандим. Жамоага танаффус керак эди. Ғалаба яхши белги, мавсумнинг икинчи қисмида айнан шу йўлда кетишимиз керак.
Бу йигитлар билан ишлаш завқ беради. Улар доимо тайёр ва ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилишади. Учрашувни шундай ўтказганимиздан хурсандман, аммо бўшашмаслигимиз керак. Чунки икки кундан сўнг бизни яна бир муҳим ўйин кутмоқда. Агар якшанба куни ғалаба қозона олсаккина, бугунги ғалабанинг қиймати юқори бўлади.
Бизда мақсад бор - ўтган мавсумга қараганда кўпроқ очко тўплаш. Бошланиши яхши бўлди, энди ишлашда давом этиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз лозим", - деди Пиоли.
Комментарии