Пиоли “Милан”нинг Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққани ҳақида фикр билдирди
19 апр 2023 08:50
Новости
Пиоли “Милан”нинг Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққани ҳақида фикр билдирди
“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли жамоасининг Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.
“Риу Аве”га қарши бошланган илк ўйиндан бошлаб барчасини эсимда. Бизнинг турнир аутсайдери сифатида кўришди, бироқ биз ҳақли равишда шу босқичга қадар етиб келдик. Биринчи ўйиндан кейинги ҳисобдаги устунлик бир томондан бизга ёрдам берган бўлса, иккинчи томондан бизни натижа учун ўйнашга имкон берарди.
Майдонда Осимхен борлигини инобатга олиб, ҳимояга кўпроқ эътибор бердик ва тўпни “Наполи”га беришга қарор қилдик. Биз бугунги ўйинда тўпга кам эгалик қилдик, бироқ ўйинчиларга фидойиликлари учун раҳмат айтмоқчиман”,-деди миланликлар мураббийи.
Комментарии