Пиоли: "Ғалати ўйин. Биз эртароқ гол уришимиз керак эди"
02 окт 2022 10:31
Новости
Пиоли: "Ғалати ўйин. Биз эртароқ гол уришимиз керак эди"
А Сериянинг 8-тури доирасидаги "Эмполи"га қарши ўйиндан кейин "Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ўз фикрларини билдирди.
"Бу жамоавий ғалаба, биз доимо шундай ютяпмиз. Биргаликда ўсяпмиз ва муваффақиятларга эришяпмиз.
Жуда ғалати ва мураккаб ўйин бўлди. Эртароқ гол уришимиз керак эди, бироқ жароҳатлар сабабли ўйин тизгинини ўзимизда ушлаб тура олмадик, аммо бор кучимизни ишлатдик. Бу ғалабага ташналик рухи бўлди.
22 ўйинлик мағлубиятсиз сериямиз "Наполи"да тугади, энди барчасини бошидан бошлашимиз керак.
Калабрия ва Кьерда мушак жароҳатлари бор. Давидедаги жароҳат бироз жиддий. Салемакерснинг тиззаси ён боғламларида чўзилиш борга ўхшамоқда. Эртага у тиббий кўрикдан ўтади.
Ким асосий таркибда тушишидан қатъий назар барчада жанговарлик рухи юқори", - деди Пиоли.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии