Пиоли: "Бу ҳақиқий "Милан" эмас"
22 дек 2019 20:18
Новости
Пиоли: "Бу ҳақиқий "Милан" эмас"
"Бу ҳақиқий "Милан" эмас. Жамоа бу ўйинга қадар юқори савияли ўйин кўрсатаётганди. Жамоадаги барча инсонлар мағлубиятдаги айбларни ўз бўйнига олади. Ишлашда давом этамиз.
"Милан" ўйинни беқарор бошлади ва "Аталанта"га катта зоналар очиб берди. Айни дамда агрессивлик борасида "Аталанта" Европадаги энг яхши жамоалардан бири ҳисобланади.
Қачонки жамоа ёш бўлса, қийин дақиқаларда оғирроқ бўлиб қолиш керак. Иккинчи бўлим бошида голларга қарши реакция кутгандим. Бироқ жамоа биринчи бўлимдагидан-да ёмон ўйнади.
Жамоанинг кучли ва кучсиз томонларини яхши биламан. Шу боисдан январь ойидаги трансферлар ойнасидаги стратегия борасида ишлаяпмиз.
Бугунги ўйинда жамоамнинг бирдамликдаги ўйини кўринмади. Энди биз олдинги ўйинларда кўрсатган ишларимизни яна қайтара олишимиз керак. Биз яхши ўйинларга лойиқмиз", - деди Пиоли.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии