RU

Последние новости

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

Пике: "МЮда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман" Новости

Пике: "МЮда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман"

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/4 финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Ҳар бир йил бошқасидан фарқ қилади. Биз Испания Кубоги финалига чиқдик. Сўнгги вақтларда яхши ўйин ва натижа кўрсатяпмиз деб ўйлайман. "Олд Траффорд"да қийин бўлишини биламиз, бироқ яхши натижага эришишни хоҳлаймиз.

Тўпга эгалик қилсак, рақиб қарши ҳужумларга таянишга мажбур бўлади. МЮда тезкор футболчилар бор: Рашфорд, Лукаку. Инглиз жамоаларининг футболчилари кучли ва бўйи узун бўлади. Гол ўтказиб юбормаслик учун тўпни назорат қилиш керак.

МЮ ҳамда ПСЖ ўртасидаги ўйин видеосини кўрдим. Бу яхши дарс бўлди. Ҳеч қачон МЮни ҳисобдан чиқармаслик лозим. Бошланган ишни якунлаб қўйиш керак. "Юнайтед"да кучли ёш футболчилар етарлича. Жавоб учрашувининг охирида содир бўлган пенальти - ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигининг ёрқин мисоли. МЮ қанчалик хавфли эканлигидан хабардормиз.

Ушбу баҳс мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлади. Мен бу ерда ўсиб-улғайиб, ҳақиқий эркакка айланганман. Нафақат майдонда, балки ҳаётда ҳам. 17 дан 21 ёшимгача профессионал футболчи бўлиш учун бу ерда тажриба тўплаганман.

Яхши ва ёмон дамлар бўлган. Бир ўзим яшаганман. Каталонияга умуман бошқа инсон бўлиб қайтган эдим.

Уле-Гуннар Сульшерни ажойиб жамоадош сифатида эслаб қолганман. Ёш эдим, у эса тажрибали футболчилардан бири бўлган. У клубга, шаҳарга кўникишимга ёрдам берган. Сульшер билан тўп тепиш жуда ёқимли эди.

Уле-Гуннар Сульшернинг "Манчестер Юнайтед"даги ишлари яхшилигидан хурсандман. Жамоа Сульшер қўл остида кўплаб ғалабаларга эришди. Эртага қийин бўлади, аммо ғалабага умид қиляпмиз.

"Олд Траффорд"даги атмосфера? Жамоамизда тажриба етарли. Шунга ўхшаш атмосферали стадионларда ўйнаганмиз. Биз хавфли вазиятлар яратишимиз керак. Инглиз стадионлари жуда шовқинли, аммо бунга тайёрмиз.

Ўтган мавсум "Рома"дан учралган мағлубият? Футболда бунақаси бўлиб туради. Бу бизга дарс бўлди. "Барселона" футболчилари бу клубда яхши ва ёмон дамларни бошдан кечиришган.

Ўтган йили нима бўлгани ёдимизда ва бу қайтарилмаслиги учун бор кучимизни ишга соламиз" - дейди Пике.

"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашуви Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика