Пике Мбаппе ва Холанд ўртасидаги фарқни айтди
07 мая 2022 08:45
Новости
Пике Мбаппе ва Холанд ўртасидаги фарқни айтди
“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикедан Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд ҳақида сўралди.
“Улар айни дам энг зўрлари қаторида деб ҳисоблайман. Иккиси жуда ёш ва “Олтин тўп”ни қўлга киритиш салоҳиятига эга. Фикримча, Холанд кўпроқ соф ҳужумчи сифатида ҳаракат қилади, жуда кучли ва кўп гол уради.
Мбаппе эса қанотда ҳам, ҳужум марказида ҳам ҳаракат қила оладиган кўп қиррали футболчи. Иккиси ҳам жуда зўр. Холандга қарши ўйнаш имконига эга бўлмаганман, аммо Мбаппега қарши тўқнаш келганман. Улардан бирини танлаш қийин”, дейди Пике.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии