RU

Последние новости

13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  0 12:21Расман: Томас Парти "Вильярреал" футболчисига айланди  0 11:53Модрич "Реал"га қайтиши мумкин  1 11:25Бахтсиз ҳодисада омон қолган Майкл Антонио "Вест Хэм"ни тарк этди  0 10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  2 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  10 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  3 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  1 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  17 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  3 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2

"PFLMANAGER.UZ": 5-тур якунлари ҳақида шарҳ ва статистика Новости

"PFLMANAGER.UZ": 5-тур якунлари ҳақида шарҳ ва статистика

Теги :  PFLMANAGER.UZ
Ўзбекистон Суперлигаси асосида яратилган виртуал футбол сайти PFLMANAGER.UZ сайтида дастлабки совринли лига ишга тушганидан хабарингиз бор.

16 март куни Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур баҳслари старт олди. Худди шу куни PFLMANAGER.UZ сайтида "Наврўз" совринли лигаси старт олди. 4та тур давом этадиган ушбу лигада энг кўп очко тўплаган 3 нафар иштирокчи қимматбаҳо, замонавий Xiaomi смартфонларини қўлга киритадиЯна 7 нафар иштирокчи эса эсдалик футболкаларига эга чиқишади. 

Ушбу турдан сўнг телефонларини ютиб олиши мумкин бўлган яққол фаворит жамоа номи маълум. Айни пайтда "Aral-Jayxun" номли жамоани тузган иштирокчида "Наврўз" лигасида ғолиб бўлиш имконияти кескин ошган. "Aral-Jayxun" айни пайтга келиб ўз ҳисобидаги очколар сонини 171га етказди.

"Aral-Jayxun"нинг 5-турдаги таркиби шундай кўриниш олди


Жорий турда 72 очко тўплаган "Aral-Jayxun" энг яқин таъқибчиси "Shofirkon"ни 10 очкога ортда қолдирмоқда. Бу фарқни кейинги турда йўққа чиқариш мумкин. Аммо келаси турда жамоа тузишда ва сардорни белгилашда адашмаса, "Aral-Jayxun"нинг лигани биринчи ўринда тугатиш имкониятлари юқори.

Шунингдек, "Shofirkon", "mirjalol", "Quqon-19120", "MMM", "FC_SHURTAN-8" ва бошқа бир қатор иштирокчиларда ҳам лигани ютиш ёки телефонга эга чиқиш учун имкониятлар сақланиб қолган. Муҳими, кейинги турда жамоа тузишда ва сардорни аниқлашда адашмаслик лозим. Бир турда катта очко жамғарган ҳолда жуда қуйи поғонадан тепага сакраш ёки тепадан пастга шунғиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шунчаки қўйида санаб ўтилган жамоаларнинг сўнгги тур олдидан имкониятлар нисбатан юқори.

Турнир жадвали (1-20 ўринлар)


"Наврўз" лигасида дастлабки учта ўринни эгаллаган жамоаларга телефон ва қолган 4-10 поғоналарни банд этганларга эса эсдалик футболкалари тақдим этилади.

Бу ҳаммаси эмас. Яқин орада янги совринли лигалар ташкил этилади ва бу ҳақда сиз азиз футбол иҳлосмандларини хабардор этамиз.

"PFLMANAGER.UZ"да кимларни танлаш керак, деган савол кўпчиликни ўйлантириши табиий. Ўтган 5 турдан кейин энг кўп очко тўплаган футболчилар рўйхатини тақдим этамиз. Унга кўра, ҳозирча очко тўплаш борасида "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов якка пешқадамлик қилмоқда. Нега? Чунки Мурод Холмуҳаммедов ҳимоячи бўлишига қарамасдан голлар урмоқда. Яъни, Мурод Холмуҳаммедов жамоасининг пенальти ижрочиси саналади. Шу боисдан ҳам жамоангизга имкон қадар кўп гол урадиган ҳимоячилар ёки голли узатмаларни амалга оширадиган қанот ҳимоячиларини танлашга алоҳида эътибор қаратинг.


"PFLMANAGER.UZ"да энг кўп фойда келтираётган футболчилар рўйхати TOP-20


Артур Геворкян "PFLMANAGER"даги мухлисларига нимани ваъда берди?

Рўзиқул Бердиев "PFLMANAGER"да "Насаф"дан кимларни олишни тавсия қилди

Григалашвили «PFLMANAGER.uz»да рекорд ўрнатди!

Диққат! Xiaomi смартфони ютиб олишни истайсизми?

Бикмаев ва "бозори чаққон" 9 футболчи

Ашурматов ва Зуҳуров нафақат "Бунёдкор"га ғалаба келтирди, балки...

Ушбу ўйин ҳақида барча маълумотлар қуйидаги ҲАВОЛАда берилган >>> PFLMANAGER.UZ ҳақида батафсил маълумот

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика