RU

Последние новости

09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  1 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  4 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  47 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  15 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0

ПФЛ талаб қилаётган норматив нима? Новости

ПФЛ талаб қилаётган норматив нима?

Кейинги йил олий лига Суперлигага ўзгаради. Бу ҳақда ПФЛ маълум қилганидан хабарингиз бор. ПФЛ Суперлигага мувофиқ жамоаларни ҳам, футболчиларни ҳам, шу қаторда ўйинларни ҳам супер қилишга ҳаракат қилмоқда.

Дастлабки қадам ўлароқ ташкилот кейинги йил Суперлигада 12та жамоа қолдиришга қарор қилди. Кейинчалик мавсум бошлангунча барча футболчилар жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширишади деган гап чиқди. Бу гап ўз исботини топиб, бугун норматив топширишни "Олмалиқ" бошлаб берди.

Шундай қилиб Супер лига жамоалари навбати билан норматив топширишади. Бугундан бошланган норматив қабул қилиш жараёни 29 декабрь куни ўз якунига етиши белгилаб қўйилган. Супер лига клублари бир йил ичида уч марта норматив топширишади: 

1. Жамоалар янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлашдан олдин (декабрь)
2. Суперлига баҳслари бошланишидан олдин (февраль)
3. Биринчи давра ўйинларидан кейин 

Бундан кўзланган мақсад - футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ўрганиш бўлиб, ПФЛ шу орқали барча клублардаги ўйинчиларни назорат қилиб боради. Футболчиларимиз жисмонан етук эмас, айниқса терма жамоа миқёсида ўйинчиларнинг охирги дақиқаларда кучи етмай қоляпти деган гапларни кўп эшитамиз. Шу боис ҳам ПФЛ футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб боришни мақсад қилган. 

Спорт нормативларида нималар топширилади? 

Супер лига клублари учун спорт нормативлари тўрт хил босқичда олиб борилади. 

1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. "Yo-Yo" тест 

Демак, биринчиси 30 метрга югуриш. Бунда футболчининг тезлик хусусияти инобатга олинади. Икки бор имконият берилади ва энг яхши натижа дафтарга қайд этилади. Иккинчиси, футболчи турган жойидан узунликка сакрайди. Бунда ҳам икки марта имконият берилади. Учинчиси, футболчи 50 метрга етти марта югуриб бориб келади. Бунда фақат бир марта имконият берилади. Тўртинчиси эса "Yo-Yo" тест деб номланади ва бунда футболчилар дам югуриб, дам юриб белгиланган вақт ичида 2400 метрни масофани босиб ўтишлари керак бўлади.

Айтганча, дарвозабонлар фақат иккита норматив топширади: 30 метрга югуриш ва турган жойидан узунликка сакраш. 

Белгиланган вақт қанча? 

Қуйида тўртта нормативнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтиш вақтларини келтириб ўтамиз. Бу нормативларни бизнинг футболчилар топшира оладими-йўқми, буни вақт ўтиб билиб оламиз. ПФЛнинг маълум қилишича, ушбу нормативларни топшира олмаган футболчилар Супер лига ўйинларига қўйилмайди.

1. 30 метрга югуриш.
16 ёш - 4,15 сония (белгиланган вақт)
17 ёш - 4,10 сония
18 ёш - 4,00 сония
19 ёш ва ундан катталар - 3,85 сония

2. Турган жойидан узунликка сакраш
16 ёш - 260 см. (белгиланган масофа)
17 ёш - 270 см.
18 ёш - 275 см.
19 ёш ва ундан катталар - 285 см.

3. 7х50 метрга югуриш
16 ёш - 62,0 сония (белгиланган вақт)
17 ёш - 61,0 сония
18 ёш - 60,50 сония
19 ёш ва ундан катталар - 60,0 сония

4. "Yo-Yo" тест
16 ёш - 1820 метр/10,44 дақиқа (белгиланган масофа/белгиланган вақт)
17 ёш - 2040 метр/11,45 дақиқа
18 ёш - 2300 метр/12,55 дақиқа
19 ёш ва ундан катталар - 2400 метр/13,19 дақиқа

Нормативларни ким қачон топширади? 

ПФЛ талаб қилаётган спорт нормативларини топширишни бугун "Олмалиқ" бошлади. Энг охирги бўлиб "Локомотив" 29 декабрь куни топширади.

"Олмалиқ" - 18 декабрь
"Машъал" - 20 декабрь
"Қўқон-1912" - 21 декабрь
"Навбаҳор" - 22 декабрь
"Цементчи" - 23 декабрь
"Металлург" - 25 декабрь
"Бухоро" - 25 декабрь
"Пахтакор" - 26 декабрь
"Бунёдкор" - 26 декабрь
"Қизилқум" - 27 декабрь
"Насаф" - 28 декабрь
"Локомотив" - 29 декабрь


Ушбу материалдан ТАҲРИРИЯТ РУХСАТИСИЗ фойдаланиш мумкин эмас!

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика