RU

Последние новости

08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  0 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  11 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   4 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  13 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  48 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63

ПФЛ Самвел Бабаянни жазолади Новости

ПФЛ Самвел Бабаянни жазолади

Самвел Бабаян Суперлига 18-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор лочинлари” футбол клублари иштирокидаги учрашув давомида ҳам техник зона учун амалда бўлган Регламент талабларини қўпол равишда бузди ҳамда ЎзПФЛ комиссарига нисбатан беписанд муомалада бўлди.

“Навбаҳор лочинлари” футбол клуби бош мураббийи маслаҳатчиси Самвел Бабаян Суперлиганинг 17-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — АГМК футбол клублари ўртасидаги учрашув давомида “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 18.20-бандини бузганлиги учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси 2021 йил 10 сентябрь кунги 17-сонли қарори билан мутахассисга нисбатан жарима интизом чорасини қўллаган эди.

Шунга қарамай, Самвел Бабаян Суперлига 18-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Навбаҳор лочинлари” футбол клублари иштирокидаги учрашув давомида ҳам техник зона учун амалда бўлган Регламент талабларини қўпол равишда бузди ҳамда ЎзПФЛ комиссарига нисбатан беписанд муомалада бўлди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Навбаҳор лочинлари” мутахассиси Самвел Бабаяннинг Суперлига 19-туридан ўрин олган “Турон” – “Навбаҳор лочинлари” ўйини вақтида техник зонада ҳаракатланишига нисбатан чеклов қўяди ва унинг лицензиясини 1 та тур учун бекор қилади. Шунингдек, Самвел Бабаянга нисбатан белгиланган жарима тўлови тўлиқ тўлаб берилмагунига қадар, у ЎзПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақаларда техник зонага киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Металлург” бош мураббийи Жасур Абдураимов Регламент талабларини икки қайта бузгани учун шундай жазога лойиқ кўрилганди.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика