RU

Последние новости

22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  0 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  0 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  0 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  26 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  7 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  6 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  2 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  1 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  5 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  12

Самвел Бабаян: "Бугун омадсиз ҳодисалар сабабли ғалаба қозона олмадик" Новости

Самвел Бабаян: "Бугун омадсиз ҳодисалар сабабли ғалаба қозона олмадик"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг "лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Дастлабки уч турни ўтказиб олдик ва биз билан рўй бериши мумкин бўлган барча омадсиз ҳодисалар шу учта Ўйин давомида рўй берди. Кутилмаган голлар урилди. Футболчи бошини билан зарба берди ва тўп ноёб траектория орқали дарвозамиздан жой олди. Чемпионат энди бошланди ва ҳали олдинда ўйинлар кўп. Сабрли бўлишимиз керак. Ўйин сифати, хоҳиш, мотивация ҳаммаси жойида, аммо кутилмаган ҳодисалар рўй бермоқда. Хавфли вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз ва йўқ жойдан гол ўтказиб юбормоқдамиз. Олдинда кичик танаффус бор ва танаффус жараёнида барчасини таҳлил қилиб чиқамиз. Ўйин ҳақида гапиргим келмаяпти. "Бунёдкор"ни ҳурмат қиламан, бироқ бундай даражадаги жамоаларни мағлуб этишимиз керак.

- "Бунёдкор"да мураббийлар ўзгариши рўй берди ва кўпинча бундай ҳолатларда ўзгаришлар натижага ижобий таъсир қилади. Бугунги "Бунёдкор"нинг қаршилиги сизни қай даражада ҳайрон қолдирди?

- Ҳа, "Бунёдкор"да ўзгаришлар рўй берди. Бугунги учрашувда улар тўлиқ янги таркиб билан майдонга тушишди. Ўтган икки учрашувда ҳам "қалдирғоч"лар ёмон ўйнашмади, аммо ҳимоядаги хатолар сабабли жамоа кўп гол ўтказиб юбораётган эди. Бугун эса умуман бошқа футболчилар майдонга тушишди. Янги футболчилар эса бизга нотаниш. Биринчи бўлимда кўпроқ босим қилишимиз керак эди, сабаби рақибимиз таркибидаги футболчилар ёш. Танаффусдан сўнг, босимни кучайтирдик ва иккита гол урдик. Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. "Бунёдкор"нинг мисоли, маҳаллий мутахассисларга ишонишда давом этишимиз кераклигини кўрсатиб берди. Янги мураббий жамоани бугунги учрашувга яхши тайёрлаганини кўрдингиз. "Бунёдкор" ўз академияси билан машҳур. Бугун майдонга тушган ёш футболчилар буни исботлашди. "Бунёдкор"га "респект" айтаман.



Рейтинг: -51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика