RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

ПФЛ регламентига қулоқ солмайдиган ПФЛ Новости

ПФЛ регламентига қулоқ солмайдиган ПФЛ

Бугун ПФЛ сайтида иккита хабар чоп этилди. Уларнинг бири иккинчисини инкор қилади...

Биринчи хабарда 29-турдан ўрин олган бир қатор ўйинларнинг санаси ўзгаргани ҳақида маълумот берилган унга кўра терма жамоанинг ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйинларга муносиб тайёргарлик кўриши учун 4та ўйиннинг санаси ўзгарган.

«Олмалиқ» - «Бунёдкор», «Насаф» - Пахтакор», «Локомотив» - «Машъал» ўйинлари 5дан 4 ноябрга кўчирилди. «Шўртан» - «Навбаҳор» учрашуви эса 4дан 5 ноябрга кўчирилди.

Демак 29-турнинг тақвими қуйидагича кўриниш олади:
4 ноябрь (чоршанба)
Олмалиқ – Бунёдкор
Насаф – Пахтакор
Локомотив – Машъал
 
5 ноябрь (пайшанба)
Шўртан – Навбаҳор
Қизилқум – Металлург
Бухоро – Нефтчи
Қўқон-1912 – Сўғдиёна
Андижон – Динамо

Энди иккинчи хабарга ўтамиз. Унда "ПФЛ регламентининг 4 боб, 4.16 бўлимига биноан чемпионатнинг охирги иккита турининг барча ўйинлари бир вақтда бошланади. 29 ва 30–тур баҳслари соат 14.00да старт олади", деб ёзилган.

29-турдан ўрин олган ўйинлар икки кун давом этишини юқорида ёздик. Энди кимдир менга бу ўйинлар қандай қилиб бир вақтда бошланишини айтиб берсин. Ёки бир вақтда бошлаш дегани ўйинлар турли кунларда бўлса ҳам соат 14:00га белгиланиши деганими? 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика