ПФЛ Ўзбекистон Суперлигасининг янги интроси тақдим этди
24 фев 2024 12:20
Новости
Лига уни кўтаринки кайфиятда бошлаш учун тайёргарлик ишларини давом эттирмоқда.
Миллий чемпионатни янги босқичга олиб чиқиш, уни турли жабҳаларда ривожлантириш масаласига катта эътибор қаратилаётгани сир эмас. Лига сўнгги уч мавсумда интро, роликлар ва қатор шу каби масалаларга жиддий ёндашишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Суперлиганинг 2022 ҳамда 2023-йилги мавсумлари учун тайёрланган интро роликлар жамоатчилик томонидан илиқ қарши олинди. Қатор нуфузли хорижий нашрлар ҳам Ўзбекистон Суперлигаси интроларига тўхталиб ўтди.
Эндиликда 2024-йилги мавсум интроси ҳам тайёр бўлди. Лига қаторасига учинчи йил ҳам Тасниф Груп компьютер графикаси агентлиги билан ҳамкорликда ишлади. Келишувнинг илк босқичида, яъни, 2022-йилги мавсумда асосан жамоалар рамзларига эътибор қаратилган бўлса, 2023-йилга келиб клубларнинг Ўзбекистон харитаси бўйлаб жойлашуви асосий мавзуга чиқарилганди. 2024-йилдан бошлаб Суперлига спортчиларининг фейслари ҳам интродан жой ола бошлади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии