RU

Последние новости

20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  3 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  1 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  7 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  2 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  9 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  18 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  5 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  3 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  28

ПФЛ ойнинг энг яхшиларини аниқлаш механизмини ўзгартирди Новости

ПФЛ ойнинг энг яхшиларини аниқлаш механизмини ўзгартирди

Теги :  ЎзПФЛ
Лига ҳар ой якунларига кўра энг яхши мураббий, футболчи ва голни аниқлаб келади. Якунда овоз беришлар йилнинг энг яхшиларини аниқлашга ўз таъсирини кўрсатади.

Сўнгги икки мавсум давомида бир хил тизимдан фойдаланилди. Унга кўра, ойнинг энг яхшиларини аниқлашда уч хил субъект иштирок этиб келаётганди:

а) 14 та клуб бош мураббий ва сардорларининг овози;
б) 5 та спорт нашрининг овози;
c) футбол мухлисларининг овози.

Футбол мухлислари Лига расмий саҳифалари орқали энг яхшиларга овоз бериб келди ва бу битта умумий овоз сифатида қабул қилинди. Шунингдек, “Спорт” телеканали, “Championat.asia”, “Sports.uz”, “Tribuna.uz”, “Stadion.uz” каби нашрларнинг ҳар бирининг овози алоҳида аҳамият касб этган. Қўшимчасига, Суперлига бош мураббийлари ва сардорлари овоз беришда бевосита иштирок этган. Мана шу овозларнинг умумий кўриниши орқали ой футболчи, мураббийи ва голи аниқланган.

Лига шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар ой якунида мураббийлар, футболчилар, нашрлар кимга овоз берганини эълон қилиб борди. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, клублар ёки уларда фаолият олиб бораётган айрим шахсларнинг ўзаро муносабати овоз беришга ҳам таъсир кўрсатиб, якуний натижада чалкашликларга сабаб бўлган вазиятлар ҳам кузатилди. Шу ва бошқа факторларни инобатга олган ҳолда Лига ўз мусобақаларини мунтазам кузатиб борадиган нейтрал шахслар рўйхатини тузиб чиқди ҳамда овоз беришда уларнинг ёрдамидан фойдаланишга қарор қилди. Биз бунда мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган кишиларга эътибор қаратишни лозим топдик. Улар орасидан кимдир кейинчалик бирор клуб тизимида иш бошласа, у автоматик равишда мазкур рўйхатдан чиқарилади. Унга қадар эса энг яхшиларни аниқлаб беришга ўз овози билан ҳисса қўшади.

Рўйхат қуйидагича:
Ориф Толипов — Спорт-ТВ
Хайрулла Ҳамидов — Спорт-ТВ
Зухриддин Қиличев — Спорт-ТВ
Отабек Жўраев — Спорт-ТВ
Абдулла Нурмонов — Спорт-ТВ
Нарзулла Сайдуллаев — Championat.asia
Толиб Қосимов — Championat.asia
Фахриддин Рўзиев — Sports.uz
Азамат Умаров — Sports.uz
Яхёхўжа Улуғхўжаев — Sports.uz
Ўткир Жалолхонов — Tribuna.uz
Шаҳбоз Беғамов — мустақил кузатувчи
Зоҳид Акрамов — мустақил кузатувчи
Камолиддин Мурзоев — Ўзбекистон футболчилари уюшмаси
Ислом Иномов — Ўзбекистон футболчилари уюшмаси
Азамат Абдураимов — ТШФА вице-президенти
Бахтиёр Ширинов — ЎФА мутахассиси (статистика)
Бахтиёр Дадаматов — ЎФА мутахассиси (мураббийлик таълими)
Равшан Ҳайдаров — У20 Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

Лига овоз бериш мумкин бўлган даъвогарларни аниқлашда Ўзбекистон кубоги учрашувларини ҳам инобатга олади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика