RU

Последние новости

22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  19 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  229 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3

ПФЛ “Навбаҳор”ни огоҳлантирди Новости

ПФЛ “Навбаҳор”ни огоҳлантирди

Теги :  Навбаҳор
“Навбаҳор” футбол клубининг юксалишида вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбоевичнинг хизмати анча катта.

Шахсан унинг ташаббуси билан “Навбаҳор” стадионида катта ҳажмдаги реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Клуб бош аренаси майсаси 2019 йил экваторида “Насаф” футбол клубиникидек кўриниш олиши йўлида ишлар давом этмоқда.

Вилоят ҳокимининг бу эътибори самараси ўлароқ “Навбаҳор” ўтган мавсум совриндорлар сафига қайтди. Келаси мавсумда жамоа чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири бўлиши кутиляпти.

Бироқ клубда фаолият олиб бораётган айрим раҳбарлар “Навбаҳор” футбол клубининг имиджига путур етказиши мумкин. Жамоанинг футзалчилар ва аёл футболчилар олдида қарзи бўлишига қарамай, асосий жамоа Туркия йиғинига жўнаб кетди. ПФЛ бу ҳақда клубни расман огоҳлантирганига қарамай, жамоа ўз билганича иш тутди.

“Навбаҳор” уч кун муддат ичида бу борада тушунтириш бериши талаб этилади. Йўқса, клубни катта миқдорда жарима кутади. ПФЛ мазкур жаримани ўз ҳақини ололмай юрган футзалчи ҳамда аёл футболчилар учун сарф этади.

Шунингдек, “Навбаҳор” қарзлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилмагунига қадар бирорта ҳам футболчини ПФЛ рўйхатидан ўтказа олмайди. Реконструкция қилинаётган стадион клуб ривожи ва Наманган футболи тараққиёти йўлида хизмат қилишига шубҳа йўқ. Бироқ ишлар профессионал тарзда йўлга қўйилмагунига қадар, “Навбаҳор” кейинги операцияларини амалга ошира олмайди. 

Клуб, шунингдек, жамоа бош директори ҳақида ҳам расмий маълумот бериши ва унинг мақомини ПФЛ талаби бўйича белгилаб бериши талаб этилади. ПФЛ билан мулоқотга киришаётган клуб вакили ҳеч қандай мақомга эга бўлмагани ҳолатида унинг фикрлари инобатга олинмайди. Клубга ҳеч қандай алоқаси бўлмай туриб, унинг ишларига аралашаётган шахслар эса ЎФА томонидан дисквалификация қилинади. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика