RU

Последние новости

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади Новости

ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади

"Насаф" клуби "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 14.13-бандига ўзгартириш киритиш таклифи билан чиққан бўлиб, бунда маълум клубнинг бошқа бир клубга ижарага бериши мумкин бўлган футболчилари сонини уч ва ундан кўпроқ қилиш сўралган.

Регламентда эса мазкур масала икки кишилик ҳолат билан тартибга солинган. 

"Ўз вақтида пойтахт клублари керагидан кўп футболчи билан шартнома имзолаб, асосий таркибнинг мавсум учун қайдномасига кира олмаган футболчиларини бошқа клубларга ижара берган ва ўзаро ўйинларда рақиб жамоанинг таркиб танлаши масаласига бевосита таъсир кўрсатишга уринган. Айниқса, бир клубнинг бошқа бир клубга 7-8 нафар футболчини ижарага бериши Лигани шубҳалантирган ўйинлар сонининг ошишига олиб келган. 

Шундан келиб чиқиб, Лига мазкур масалани икки усул билан тартибга солган. Яъни, клуб бир мавсум учун 45 нафаргача футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунда 2002 йилдан катта футболчилар сони 23 нафардан ошмаслиги шарт. Шунингдек, клубда 2006 йил ва ундан кейин туғилган қатор иқтидорлар бўлса, улар лимитдан ташқари рўйхатга киритилиши мумкин. Бироқ бунда рўйхатдан ўтган футболчилар сони умумий 60 нафардан ошиб кетмаслиги лозим. Ёш иқтидорлари янада кўпроқ клубга Лига талабларини бажариш шартида ўз фарм жамоасини ташкил этиш имконияти ҳам берилган. 

Тартиботнинг иккинчи қисмида эса бирор клуб ўзи билан бир лигада ҳаракат қилаётган исталган клубга 2 нафардан ортиқ футболчини ижарага бера олмаслиги қайд этилган. Шунингдек, маълум бир клубнинг шу мусобақада иштирок этаётган кўплаб клубларга таъсирини камайтириш мақсадида шу клубнинг ижарага бериши мумкин бўлган футболчиларининг умумий сонига нисбатан чеклов киритилган — 6 нафаргача. 

Масаланинг бошқа томонида эса клуб ўзга лигадаги клубларга исталганча футболчи бериши учун йўл очилган. Шунингдек, ёш иқтидорларга шароит яратиш мақсадида ижарага берилаётган футболчи 2003 йил ва ундан кичик бўлса, клуб юқорида қайд этилган 6 нафарлик чекловдан ташқари ҳам футболчиларини ижарага бериши мумкин эканлиги кўрсатилган.

Шуларни инобатга олган ҳолда Лига Насаф таклифини қабул қилмади. Клублардаги шароит, ҳомий ташкилотлар тасдиқлаётган смета, клубларнинг ўзаро муносабатлари Лигага яхши маълум. Мусобақа нисбатан муросасиз ва соғлом рақобатда ўтиши Лига учун жуда муҳим ҳисобланади", – дейилади баёнотда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика