RU

Последние новости

10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  0 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  3 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  2 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  28 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1

ПФЛ: Кейинги йил Суперлигада 12та клуб бўлиши аниқ, ПРО-лигада эса номаълум Новости

ПФЛ: Кейинги йил Суперлигада 12та клуб бўлиши аниқ, ПРО-лигада эса номаълум

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Про-лига клублари ҳақида ОАВда ёзилаётган мақолаларни кузатиб бормоқда.

Сизга шуни маълум қиламизки, ташкилот клублар билан юз бераётган муаммолардан хабардор.

Мавсум аввалидаёқ бу каби муаммоларнинг бўлиши тахмин қилинган бўлса-да, туман ҳокимликлари ўз жамоаларининг келажакларига кафил бўлганидан сўнг, улар мусобақага шартли равишда қўйилган. Эҳтиёт чораси сифатида Про-лига жамоалари икки гуруҳга ажратиб қўйилганди. Бунинг сабаби шундаки, Профессионал футбол лигаси ўз лигалари сонини оширишга тайёргарлик кўришни бошлаган.

Келаси мавсумдан бошлаб Про-лига клубларига қўйиладиган талаблар оширилади ва унинг иштирокчиларидан Суперлига клублари билан рақобат олиб бориш имконини берувчи моддий-техник база талаб қилинади. Айни вақтда Про-лиганинг “Б” гуруҳида тўп сураётган ва келаси мавсумда ҳам фаолиятини давом эттириш истагида бўлган, лицензиялашнинг Про-лига талабларини бажара олмаган, шунингдек, янги ташкил этиладиган клублар учун алоҳида 2-лига мусобақаси ташкил этилади.

Айни вақтда ПФЛ комиссияси 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талабларини ишлаб чиқмоқда. Декабрга қадар Ўзбекистоннинг барча футбол клублари лицензиялаш талабларидан воқиф қилинади. Футбол клуб ташкил этиш истагида бўлган исталган жисмоний ва юридик шахслар лицензиялаш регламентини қўлга киритиши ҳамда унинг асосида фаолиятини ташкил этиши мумкин бўлади.

Эндиликда нопрофессионал клублар бирданига Суперлига орзуси билан яшамайди, улар Про-лигада тўп суриш мақсадида йиллар давомида жиддий меҳнат қилишига тўғри келади. Ўз навбатида ПФЛ бу каби клублардан футбол мактаби, академияси, аёллар футболи, футзал каби масалаларни талаб ҳам қилмайди. Улар лицензиялашнинг 2-лига клублари учун қўйиладиган шартларини бажарганлари ҳолда фаолиятларини давом эттиришлари мумкин. Суперлига ва Про-лига жамоалари эса босқичма-босқич тенг кўринишга келтирилади. Улар орасидаги тафовут йилдан-йилга қисқариб бориши бунда асосий омил бўлади.

Ҳозирча аниқ бўлгани, келаси мавсумда ҳам Ўзбекистон Суперлигасида 12 та клуб чемпионлик учун кураш олиб боради. Про-лигадаги клублар сонини ПФЛ аниқ кўрсатиб ўтмайди. Жамоалар сони лицензиялаш талаблари асосида белгиланади. Унгача эса Про-лиганинг айрим клублари мавсумни якунлаб олишлари учун, футболчилар, мураббийлар штаби ишсиз қолиб кетмаслиги учун имконият тақдим этилмоқда.

Келаси мавсумда туман ёки шаҳар ҳокимликларининг шунчаки кафиллиги ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. Барча футбол клублари ўзларининг айни вақтдаги ҳолатларидан келиб чиқиб лицензиялаш талабларидан ўтказилади ва сараланади. Лицензиялаш регламенти, мусобақаларни ўтказиш регламенти, тартиб-интизом масалалари бўйича регламентлар биринчи галда ўзбек тилида, кейин рус тилида чоп этилади ва жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ПФЛ жамоалар сони, формат масаласи, клублардан талаб қилинадиган масалалар юзасидан ўз принципларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Шунингдек, давлат корхоналари томонидан молиялаштириладиган клубларнинг футболчи ҳамда  мураббийлар билан тузиладиган шартномаси, йилда икки бор ҳисобот берувчи молиявий ва юридик хужжатлари каби масалаларни бир хил кўринишга келтиради. Иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги шартномалар тузиш, уларни бекор қилиш каби масалалардаги йиллар давомида ечимини топмай келган масалаларни жиддий назоратга олади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика