RU

Последние новости

23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  6 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  187 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19

ПФЛ футзал мусобақаларини янги босқичга олиб чиқиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади Новости

ПФЛ футзал мусобақаларини янги босқичга олиб чиқиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади

Теги :  ПФЛ Футзал
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бир вақтнинг ўзида футзал мусобақаларини ҳам ўтказиб келади.

Бугунга кунга келиб футзал Олий лигаси, Биринчи лигаси, футзал бўйича мамлакат кубоги ва суперкубоги, У18 чемпионати каби мусобақалар бевосита Лига томонидан ташкиллаштирилади. 

2023/24-йилги мавсумдан бошлаб футзални янада оммалаштириш учун Лига навбатдаги қадамни ташлади ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ишлашга қарор қилди. Келишув асосида мамлакат футзалини тўлиқ ёритиб борадиган алоҳида расмий сайт ишлаб чиқилаётган бўлиб, тез орада у жамоатчиликка тақдим этилади.

Янги сайт Ўзбекистон футзал чемпионати учрашувлари, қайдномалари, статистикаларини ўзида тўлиқ акс эттиради. Шунингдек, футзал терма жамоаларининг фаолияти ҳам четда қолиб кетмайди. Мазкур сайт ҳар бир профессионал футзалчи ҳақида тўлиқ маълумот бериши мумкин бўлган контентга айланиб бориши режалаштирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳаваскор жамоаларни жалб этиш каби масала ҳам алоҳида ўрганиб чиқилаётганини қайд этиш керак. Сўнгги уч йилда Олий лига ва Биринчи лига анча тартибга келтирилган бўлса, эндиликда қуйи бўғинларга ҳам кириб бориш имкониятлари очилади. 


Маълумот учун, футзални оммалаштириш йўлида мусобақалар географияси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Бугун келиб Лига футзал чемпионати учрашувларини нафақат Тошкент, балки Фарғона, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Урганч каби шаҳарларида ҳам ташкил этишни йўлга қўйган. 2023/24-йилги мавсумдан бошлаб яна бир қатор шаҳарлар мазкур рўйхатга қўшилиши мумкин. Шунингдек, футзал чемпионати ўйинлари YouTube орқали жонли эфирга узатилади. Ишонамизки, Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда биз янги босқичга қадам қўямиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика