RU

Последние новости

22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  3 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1

ПФЛ футзал мусобақаларини янги босқичга олиб чиқиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади Новости

ПФЛ футзал мусобақаларини янги босқичга олиб чиқиш йўлида навбатдаги қадамни ташлади

Теги :  ПФЛ Футзал
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бир вақтнинг ўзида футзал мусобақаларини ҳам ўтказиб келади.

Бугунга кунга келиб футзал Олий лигаси, Биринчи лигаси, футзал бўйича мамлакат кубоги ва суперкубоги, У18 чемпионати каби мусобақалар бевосита Лига томонидан ташкиллаштирилади. 

2023/24-йилги мавсумдан бошлаб футзални янада оммалаштириш учун Лига навбатдаги қадамни ташлади ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ишлашга қарор қилди. Келишув асосида мамлакат футзалини тўлиқ ёритиб борадиган алоҳида расмий сайт ишлаб чиқилаётган бўлиб, тез орада у жамоатчиликка тақдим этилади.

Янги сайт Ўзбекистон футзал чемпионати учрашувлари, қайдномалари, статистикаларини ўзида тўлиқ акс эттиради. Шунингдек, футзал терма жамоаларининг фаолияти ҳам четда қолиб кетмайди. Мазкур сайт ҳар бир профессионал футзалчи ҳақида тўлиқ маълумот бериши мумкин бўлган контентга айланиб бориши режалаштирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳаваскор жамоаларни жалб этиш каби масала ҳам алоҳида ўрганиб чиқилаётганини қайд этиш керак. Сўнгги уч йилда Олий лига ва Биринчи лига анча тартибга келтирилган бўлса, эндиликда қуйи бўғинларга ҳам кириб бориш имкониятлари очилади. 


Маълумот учун, футзални оммалаштириш йўлида мусобақалар географияси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Бугун келиб Лига футзал чемпионати учрашувларини нафақат Тошкент, балки Фарғона, Олмалиқ, Жиззах, Қарши, Урганч каби шаҳарларида ҳам ташкил этишни йўлга қўйган. 2023/24-йилги мавсумдан бошлаб яна бир қатор шаҳарлар мазкур рўйхатга қўшилиши мумкин. Шунингдек, футзал чемпионати ўйинлари YouTube орқали жонли эфирга узатилади. Ишонамизки, Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда биз янги босқичга қадам қўямиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика