RU

Последние новости

09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  1 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   4 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  32 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  13 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9

ПФЛ "Бухоро"ни Суперлигадан четлаштириши мумкин Новости

ПФЛ "Бухоро"ни Суперлигадан четлаштириши мумкин

Теги :  Бухоро ПФЛ
Айнан шу регламентга мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи 5-6 декабрь кунлари “Бухоро” футбол клубида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабарингиз бор.

Айнан шу регламентга мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи 5-6 декабрь кунлари “Бухоро” футбол клубида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.

Ўрганишлар жараёнида футбол клуби стадиони майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганилиги, стадионда ОАВ ходимлари учун етарлича шароитнинг мавжуд эмаслиги, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмагани, молиявий қарздорликларни бартараф этилмагани аниқланди. Шунингдек, футбол клубининг бошқарув тизими, кадрлар бўлими, маркетинг бўлими, лицензиялаш бўлими ва матбуот хизматига малакали мутахассисларни жалб этилиши долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади.

Таъкидлаш лозим, “Бухоро” футбол клуби томонидан мазкур камчиликлар жорий йил 25 декабрь санасига қадар бартараф этиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши юзасидан “Бухоро” футбол клуби жиддий огоҳлантирилди.

Рейтинг: -29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика