RU

Последние новости

17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  2 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  3 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  5 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4

ПФЛ - бир қадам олдинда. ЎФА ҳамон жим Новости

ПФЛ - бир қадам олдинда. ЎФА ҳамон жим

4 февраль куни ПФЛ ОАВ ходимлари учун очиқ молиявий ҳисобот ўтказди.

Йиғилишда ўтган бир йил давомида ПФЛ қанча харажат қилгани-ю, қанча даромад топгани ҳақида гап борди. ПФЛ олдинлари ҳам йил якунларига бағишланган тадбирлар ўтказарди. Айтайлик, Фарҳод Магометов пайтида турли статистикалар келтириларди-ю, лекин молиявий рақамлар ошкор қилинмасди. Бу йилги ҳисобот эса ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев такрор ва такрор айтишни хуш кўрадиган шаффофлиги билан ажралиб турди. 

Футболда шаффофлик бўлгани яхши. Чунки футбол бу - халқ ўйини. Бу ерда ҳеч қанақа сир бўлмаслиги керак. ПФЛнинг очиқ молиявий ҳисоботи ошкоралик сари ташланган катта қадам деб ўйлайман. ПФЛ бу ҳисобот орқали ҳамма билан очиқ ишлашга тайёр эканини маълум қилди. 

Энди эса юриш навбати ЎФАга. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам худди ПФЛ каби очиқ молиявий ҳисобот ўтказиши лозим бўлади. Чунки ЎФАга ҳам бериладиган саволлар кўп: 2021 йилги мавсум қандай ўтди? Миллий терма жамоанинг ЖЧ саралашдаги муваффақиясизлиги кенг таҳлил қилиндими? Терма жамоалар раҳари этиб нега айнан Усмон Тошев тайинланди? Сречко Катанецнинг маоши қанча ва унинг олдига қандай талаблар қўйилган? Нима учун Сервер Жепаров ўрнини ўсмирлар термасида Рауф Инилеев эгаллади? Рауф Талгатовичнинг футболга қарашлари эскирмаганми? 

Хуллас шу ва шунга ўхшаш саволларга энди ЎФА раҳбариятининг жавоб беришига тўғри келади. Лекин ҳамма гап бу саволларга жавоб бера оладиган раҳбар бор-йўқлигида. ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ўтган йил ҳакамларни йиғиб, жуда яхши учрашув ташкил қилди. Очиқ савол-жавоблар бўлди. Лекин ЎФА номидан ҳисобот беришга тайёрми, бу бошқа масала. 

Ҳозирги мухлис раҳбар фақат тайинланган куни ОАВ билан учрашиб, бошқа пайт жим юришини хоҳламайди. Ҳозирги мухлис жуда зукко. Уларга имкон қадар тез-тез ҳисобот бериб туриш лозим. Ўтган бир йил ичида амалга оширилган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида билишни ким ҳам истамайди дейсиз.

Барса Блогер.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика