RU

Последние новости

09:33Бельгия терма жамоаси дарвозабони фаолиятини Саудияда давом эттиради  0 09:05Гвардиола «Барселона»га қайтиши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди  3 08:39«Реал Мадрид» матбуот хизмати клублар ўртасидаги ЖЧ бўйича расмий баёнот билан чиқди  0 08:11«Нефтчи» халқаро ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди  0 07:45Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади  8 07:35Ўртоқлик ўйини. Польша - Туркия 2:1  0 07:30Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Исландия 4:0  0 06:083та гол, жанжал, қизил карточка. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 02:23Нидерландиянинг асосий таркиб футболчиси Евро-2024да иштирок этмайди  0 02:13ЖЧ-2026 саралаши. Гана камбэк кўрсатди, Гвинея қўшилган дақиқаларда гол урди  0 01:50Ўртоқлик ўйинлари. Нидерландияда йирик ғалаба, турклар сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлишди  0 01:10Польша терма жамоасининг икки ҳужумчиси ўйин вақтида жароҳат олди  0 00:21ЖЧ-2026 саралаши. Миср меҳмонда дуранг ўйнади, Нигерия мағлубиятга учради  0 23:47Сречко Катанец: "Эронга қарши ғалабасиз серия бу шунчаки статистика холос"  21 23:40Тимур Кападзе: "Абдуманнонов позициясида ундан яхшироқ футболчилар бор"  23

Петр Сегрт: "Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман" Новости

Петр Сегрт: "Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман"

Тожикистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Хорватиянинг "Novi List" нашрига берган интервьюсида термадаги фаолияти ҳақида гапирди.

Хорватияликлар ўз тарихида биринчи марта қитъа турнирига йўл олган ва биринчи уринишдаёқ тарихга кирган Тожикистон терма жамоасини экзотика деб аташди.

Хорватиялик ҳамкасблар Петр Сегрт германиялик машҳур мутахассис Йоахим Лёвнинг чўқинтирган отаси эканлигини ҳам хабар қилишди.

"Мен мураббийлик сабоқларини Германияда олганман, лекин юрагимда хорват руҳини олиб юраман ва Тожикистонга айнан шу нарса керак", – деганди Сегрт Қатардаги Осиё Кубогида Иордания билан ўйин олдидан берган интервьюсида.

Унга кўра, тожикистонликлар Осиё Кубогида доим прессинг қилиб ўйнаган ва майдонда катта куч сарфлаган. Турнирдаги жамоа бир катта оиладек эди.



"Ливанни мағлуб этиб, гуруҳдан чиққанимизда кечаси билан байрам қилдик. Меҳмонхонамизда ҳамма рақсга тушди. 1/8 финалда БААни мағлуб этганимиздан сўнг худди Осиё Кубогини қўлга киритгандек хурсандчилик қилдик. Тожикистон – кичик давлат ва биз барчамиз Осиё Кубогида рўй берган ҳамма нарсадан жуда фахрланамиз", – дея қўшимча қилди Сегрт.

- Тожикистонда футбол қандай эканлигини тушунтириб бера оласизми?

- Тожикистонда биргина сунъий қопламали майдон бор ва ҳеч ким ўртоқлик ўйинларига келишни истамайди, шунинг учун биз доимий равишда меҳмонда ўйнадик. Тожикистон терма жамоаси мураббийи сифатида 23 та ўйинда устозлик қилдим, шундан бор-йўғи 2 тасини ўз майдонимизда ўтказилган.

Тожикистонлик футболчиларда хорватларга ўхшаш футболга мойиллик бор, мен буни дарҳол англадим. Шунинг учун у ерга ишлашга бордим.

Мен келганимда улар узун паслар билан ўйнашарди. Мен дарҳол айтдимки, бундай ўйин улар учун эмас, ўсиш бўлмайди.

Биз Хорватия терма жамоаси каби паслашиб ўйнай бошладик.

Тожикистонда клубларда тизимли шуғулланадиган футболчилар йўқ, улар жамоага кўчадан келиб қўшилишади. Улар тез, портловчи ва мен тўғри йўналишда йўналтирилган истеъдодга эга.

Келганимда терма жамоадаги ўртача ёш 29-30 эди, ҳозир эса 23-24 ёш. Бизда ўйин сифати борлигини билардим, Осиё Кубогида гуруҳдан чиқишимизга ишончим комил эди.



- Осиё Кубогидаги муваффақият формулангизни қандай таърифлаган бўлардингиз?

- Тожикистон терма жамоасида хорват футболи ва немис интизомини бирлаштирганман. Бу бизнинг муваффақият комбинациямиз эди.

Бу йигитлар ажойиб ва мен улар билан фахрланаман. Мен мураббийлик сабоқларини Германияда олганман, лекин юрагимда хорват руҳини олиб юраман ва Тожикистонга айнан шу нарса керак

Немис мураббийлари Япония ёки Корея Республикасида муваффақият қозонишлари мумкин, чунки у ерда интизом менталитетнинг бир қисми. Тожикистонда одамлар бизга ўхшаб кетади ва фақат интизом етарли эмас, чунки баъзида импровизация қилиш керак бўлади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

+1   
12 апр 18:25:48
Mamadiyorov Mahmud
Тожиклар қадрига етмади, кетди, ваъда қилинган соққани тожиклар бермади шекилли
+1   
12 апр 18:22:38
Baxtiyor MYu
Шу мураббийни ишига беш баҳо. Менга қолса Бабаян ўрнига шуни Навбахорга олиб келишса-да
   
12 апр 22:41:48
ManCity_CITYZEN
Ответ на комментарий пользователя obs
Тожикистон терма жамоаси асосан Истиклол клуби футболчиларидан ташкил топган.Истиклол клуби ОЧЛ тажриба ортирди хатто Насаф ва Навбахорларга хам етарлича каршилик курсата олади.Шу туфайли бу мураббийниниг урни у кадар эмас деб уйлабман тажрибали уйинчилар купайган.
Бекор гап Насафга каршилик ку́рсата олмайди. Бошка эркатой камандаларизга каршилик ку́рсатаверсин.
   
12 апр 21:07:30
Mir Jaxon
Nega ketdingiz? degan savolni berishmabdide
   
12 апр 19:44:09
obs
Тожикистон терма жамоаси асосан Истиклол клуби футболчиларидан ташкил топган.Истиклол клуби ОЧЛ тажриба ортирди хатто Насаф ва Навбахорларга хам етарлича каршилик курсата олади.Шу туфайли бу мураббийниниг урни у кадар эмас деб уйлабман тажрибали уйинчилар купайган.
   
12 апр 18:53:02
Buran Urazmatov
Тожикистон кичик давлат дейдими сани давлатингдан каттаку
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика