Эшитдик-да! "Нефтчи" футболчилари 3 ойдан бери маош олишмаяпти
10 июн 2024 16:11
Новости
Эшитдик-да! "Нефтчи" футболчилари 3 ойдан бери маош олишмаяпти
Айни пайтда ФИФА кунлари давом этмоқда ва Суперлигада кичик танаффус юзага келган.
3 кундан сўнг яна ички чемпионат баҳслари давом эттирилади.
"Championat.asia" олган маълумотга кўра, Фарғонанинг "Нефтчи" клубида молиявий муаммолар юзага келган. Гап шунда-ки, футболчилар февраль ойидан бери маош олишмаган. Ғалабалар учун мукофот пуллари ҳам берилмай йиғилиб қолган. Ҳатто, клубнинг айрим ўйинчилардан ўтган йилги баъзи "премия" қарзлари ҳамон берилмаган.
Яна бир жиҳат бор-ки, агар футболчи шартномасида кўрсатилган маошини 3 ой олмаса, келишувни бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. "Нефтчи" раҳбарлари хушёр тортишмаса ёзда жиддий муаммоларга дуч келишлари мумкин.
"Нефтчи" айни пайтда Суперлига турнир жадвалида 17 очко билан 4-поғонада бормоқда. Пешқадам "Насаф"да 19 очко мавжуд.

Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии