RU

Последние новости

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  8 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

Петр Сегрт: "Тожикистонга бошимизни тик тутиб қайтамиз" Новости

Петр Сегрт: "Тожикистонга бошимизни тик тутиб қайтамиз"

Осиё кубоги чорак финал баҳсларидан ўрин олган Тожикистон ва Иордания ўртасидаги ўйиндан сўнг, тожикистонликлар бош мураббийи Петр Сегрт матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб Сегрт, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Иордания ғалабага лойиқ эди. Бугун улар биздан кўра яхшироқ ўйнашди. Биринчи бўлимда кўп вазиятларни йўққа чиқардик. Тожикистонлик футболчиларга яна бир бор раҳмат айтмоқчиман. Улар бу турнирда борларини беришди. 

- Тожикистон Осиё кубогида барчани ҳайратга солди. Бугун Иорданияга мағлуб бўлдингиз, лекин Жаҳон чемпионати саралашида реванш олиш учун яхши имконият бўлади...

- Бугун имкониятлар 50 га 50 эди. Гол ўтказиб юборган вазиятимизда бироз омадимиз келмай қолди. Тожикистон бу турнирнинг сюрпризи бўлди. Жаҳон чемпионати саралаши биз учун жуда муҳим. Лекин бу пайтга қадар келажагим борасида баъзи қарорларни қабул қилишим керак. Ўзимни тиклаб олиш учун Европага йўл оламан. Тожикистон терма жамоаси эса Саудия Арабистони ва Иорданияга қарши баҳсларга ҳар қандай ҳолатда ҳам жиддий тайёргарлик кўради. Тожикистонлик ўйинчиларнинг бу мусобақадаги иштирокига алоҳида тасанно.

- Иордания термасининг бош мураббийи ҳақида фикрингиз қандай? Ярим финалда Иорданияга Австралия тўғри келгани яхшими ёки Корея Республикаси?

- Иорданияда ажойиб мураббий бор, мухлислар ҳам ўзгача. Австралия ёки Корея Республикасидан ким уларга қулайроқ эканини мен эмас, фақат уларнинг бош мураббийи айтиши мумкин.

- Жаноб Сегрт, мусобақадаги ажойиб иштирок билан табриклайман. Кейинги режаларингиз ҳақида гапирсангиз? Жамоада қоласизми?

- 10 февраль куни шартномам якунига етади. Ўзимга бироз энергия тўплашим керак. Тожикистон федерацияси билан гаплашиб олганимдан сўнг бир нарса дея оламан.

- Умуман мусобақа давомида Тожикистон терма жамоаси ажойиб лаҳзаларни бошдан ўтказди. Осиё кубогидаги умумий иштирок ҳақида гапирсангиз?

- Бу Осиё кубогида иккита финалда қатнашдик. Ливан ва БААга қарши учрашувларни назарда тутяпман. Бу ўйинлардаги ғалабани мусобақа чемпиони бўлгандек нишонладик. Бугунги ўйинда кучлироқ жамоа ғалаба қозонди. Балки, эртага турнирдаги умумий иштирокимизни яна бир бор байрам қилармиз. Тожикистон бугун уйга қайтади, лекин биз бошимизни тик тутиб ватанимизга қайтамиз.

- Осиё кубогида сизни соғинамиз, жаноб Сегрт. Ўйиннинг охирларида Тожикистон терма жамоасига нима бўлди? Ҳисобни тенглаштиришга уриниш жамоада кўзга ташланмади?

- Баҳс бошида энг тезкор ҳужумчимизни йўқотдик. Шу ҳолат бизни ритмдан чиқариб юборди. Жароҳатланган футболчимизнинг ўрнига тушган ўйинчи қизиб олишга улгурмай, майдонга тушиб кетди. Бу мусобақада имкониятимиз чекланган эди, аммо кафолат бериб айта оламанки, бугун футболчиларимиз охирги дақиқагача курашишди. 

- Мусобақадаги иштирокингизга 10 баллик шкалада қандай баҳолаган бўлардингиз?

- Тожикистон футболи ўсишга эришмоқда. Бугунги натижа ҳам буни айтиб турибди. Мен сизга бир воқеани айтиб бераман. Тожикистон терма жамоа билан шартнома имзолаш имдан бироз аввал яқин дўстим саратон касаллигига чалинди. Унининг менга айтган охирги сўзлари шундай эди: "Сен Тожикистонни ФИФА рейтингида кучли 100 жамоа сафига олиб киришинг керак. Бу мусобақадан олдин биз 106-ўринда эдик. Осиё кубогида қандай иштирок этганимизни эса кўрдингиз. Бу турнир биз учун энг яхши дамларни тақдим этди.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика