RU

Последние новости

20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  25 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  9 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  4 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

"Пескара" - "Аталанта" учрашуви зилзила туфайли тўхтатилди Новости

"Пескара" - "Аталанта" учрашуви зилзила туфайли тўхтатилди

Кеча Италия А Сериясининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

ESPNFC нашрининг хабар беришича, Италия марказида икки соат ичида иккинчи зилзила кузатилганидан сўнг "Пескара" ҳамда "Аталанта" ўртасидаги баҳс мухлислар орасидаги қўрқув туфайли бир неча дақиқага тўхтатилди.

Учрашув бошланишига 90 дақиқа қолганида 5,4 магнитудали, баҳснинг 32-дақиқасида эса 6,1 магнитудали зилзилалар қайд этилган.

10 сония давомида мухлислар орасида ваҳима пайдо бўлди, хатто баъзилар стадионни тарк этди.

"Ўша вақтда нима бўлаётганини тушунмадик, чунки биз майдонда югураётгандик. Мухлислар бақиришини эшитиб, улар аренани тарк этаётганида ҳаммасини тушундик" - дейди "Пескара" ҳимоячиси Уго Кампаньаро.

Учрашув 4 дақиқага тўхтаб қолди ва кейин давом эттирилди. Ушбу ўйинда "Аталанта" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Зилзила маркази "Стадио Адриатико" аренасидан 180 км. узоқликда, Мачерата ва Перужа шаҳарлари орасида бўлган.

Икки ой олдин ҳам Италия марказида қаттиқ зилзила кузатилган эди. Ўшанда 300 га яқин аҳоли табиий офат туфайли оламдан кўз юмган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика