RU

Последние новости

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  92 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

"Насаф" "Озоди"да таслим этилди Новости

"Насаф" "Озоди"да таслим этилди

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Персеполис" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 1-тур
“Персеполис” (Эрон) – “Насаф” (Ўзбекистон) 3:0
13.02.2017. Теҳрон ш. “Озоди” стадиони.
Бош ҳакам
: Ким Донг Жин (Ж.Корея)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сунг Бонкюн (Ж.Корея), Квак Суюнгсун (Ж.Корея)
Захира ҳаками: Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)
Назоратчи: Муҳаммад Басил Алҳажжар (Сурия)
Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).
Голлар: Годвин Менша 20, - 1:0. Али Алипур 67, - 2:0. Али Алипур 71, - 3:0.
"Персеполис": 1.Алиризо Беиранванд, 2.Содиқ Муҳаррами, 3.Шожаеи Халилзода, 4.Саид Жалол Ҳуссайни, 10.Фаршад Аҳмадзода (5.Башар Ресан, 85), 13.Ҳуссайин Маҳини, 15.Муҳаммад Ансари, 18.Муҳсин Рабкиҳа, 19.Воҳид Амири (11.Камолиддин Камябиниа, 73), 70.Али Алипур, 90.Годвин Менша
Захира: 44.Бозидар Радошевич, 8.Аҳмад Нуруллоҳи, 69.Али Муслиҳ, 77.Муҳсин Мусулмон, 88.Сиамак Немати

"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (8.Санжар Рашидов, 72), 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Дониёр Нарзуллаев (27.Ислом Рашидхонов, 87), 20.Ислом Кенжабоев (10.Бобур Абдихолиқов, 72), 22.Игорь Голбан, 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умар Эшмуродов
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 31.Сайдулло Раҳматов

Огоҳлантиришлар: Шароф Муҳитдинов 39, Славен Лукич 64


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! "Персеполис" - "Насаф" 3:0

90+1. ЗАРБА! Санжар Рашидов тўпни осмонга қараб тепди!

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди. 

87. Ўзгариш. "Насаф". Дониёр Нарзуллаев ўрнига Ислом Рашидхонов тушди

86. ЗАРБА! Али Алипурнинг кучли зарбасини бу сафар Қувватов қайтарди!

86. ЗАРБА! Жасур Ҳасановнинг кучли зарбасини Беиранванд қайтарди!

85. Ўзгариш. "Персеполис". Фаршад Аҳмадзода ўрнига Башар Ресан

81. Ўнг қанотдан Нарзуллаев ҳаводан тўп узатди, дарвозабон ўз ўрнида

76.ЗАРБА! Тўп жонли девордаги футболчиларга тегиб майдонни тарк этди.

76. Қувватов Голбаннинг оширган тўпнини ушлаб олгани учун ҳакам жарима майдони ичидан эркин зарба белгилади.

75. Учрашувни кўриш учун "Озоди" стадионига 25830 томошабин келди

75. ЗАРБА! Чераннинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди!

73. Ўзгариш. "Персеполис". Воҳид Амири ўрнига Камолиддин Камябиниа тушди

72. Ўзгариш. "Насаф". Кенжабоев ва Ҳамробеков ўрнига Абдухолиқов ва Рашидов тушди

71. Бу сафар чап қанотдан ҳужум уюштирилди, жарима майдони ичида ҳужумчи бемалол тўпни қабул қилиб олиб чап оёғи билан гол урди - 3:0.

71. ГОЛ! АЛИ АЛИПУР! 3:0 

69. Кенжабоев ҳужумга ўтди, аммо сирғаниб кетиб тўпни йўқотди

66. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумдан сўнг Али Алипур яқин масофадан гол урди - 2:0.

66. ГОЛ! АЛИ АЛИПУР! 2:0

64. Огоҳлантириш. Славен Лукич

63. Дониёр Нарзуллаевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

60. Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Қувватов ўз ўрнини тарк этиб чиқди, Лукич тўпни қайтарди! 

58. ЗАРБА!! Чераннинг пасидан сўнг Ислом Кенжабоевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди!

55. "Персеполис"нинг ҳужумлари хавфли чиқмоқда. Қувватов ўз ўрнида

51. Энди мезбонларнинг ҳужуми! Голбан тўпни қайтарди!

49. "Насаф"нинг ҳужуми, чап қанотдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи бўлим якунланди. "Персеполис" ҳозирча 1:0 ҳисобида олдинда 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

43. Черан ҳозир Ҳуссайин Маҳинига қарши кескин ўйнади. Рақиб футболчиси шифокорлар ёрдам кўрсатишди.

41. "Персеполис" футболчиси хатога йўл қўйди, Черан бундан фойдалана олмади!

39. Хавфли вазият! Қувватов жамоасини қутқарди! 

39. Огоҳлантириш. Шароф Муҳитдинов

38. Учрашувдаги голни сайтимизнинг телеграмидаги каналида кўриш ва кўчириб олиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

37. ЗАРБААААААААААААААААА! АЗИЗЖОН ҒАНИЕВнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди!

33. Хавфли вазиятттт! Ҳасанов аутдан тўпни Одилжон Ҳамробековнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди! 

32. Жасур Ҳасанов бурчакдан тўп узатди, Голбаннинг зарбаси яна ҳимоячига тегди ва майдонни тарк этди. Бурчак тўпи

31. "Насаф"нинг тезкор ҳужуми. Нарзуллаевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Черан дарвозага йўллашга уринди, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

30. Лукич ҳаводаги курашда Менша билан тўқнашиб кетди. Унга шифокорлар ёрдам беришди.

28. Гол ургач "Персеполис" анча эркин ўйнай бошлади

20. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумда Воҳид Амири ҳаводан тўп узатди, Менша боши билан ҳисобни очди - 1:0.

20. ГОЛ! ГОДВИН МЕНША! 1:0

19. ЗАРБА! Фаршад Аҳмадзоданинг аниқ зарбасини Қувватов эгаллаб олди

17. "Персеполис" тўпурари Али Алипур ҳужумга ўтди, Голбан тўпни ундан олиб қўйди!

14. Ислом Кенжабоев чап қанотдан олдинга ўтди, икки ҳимоячи уни тўпсиз қолдиришди

14. Ҳасановнинг ўзи бурчак тўпини амалга оширди, Беиранванд ўз ўрнида

13. Хавфли вазият! Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни шерикларига узатишга уринди, бурчак тўпи ишлади

11. "Персеполис"нинг ҳужумлари кескинлашмоқда!

10. ЗАРБАААААА! ГОДВИН МЕНША! Ҳужумчи акробатик зарба берди, Эшмуродов бу сафар ҳам ҳужумни қайтарди! 

8. Хавфли вазият! Мезбонларнинг ҳужуми, Санжар Қувватов тўпни қайтарди! 

7. Шароф Муҳитдиновнинг хатосини Умар Эшмуродов тўғрилади

5. "Насаф" футболчилари тўп билан кўпроқ муомала қилишмоқда. Бу эса қувонарли ҳолат

3. Дастлабки дақиқаларда томонлар бир бирларини ўрганишмоқда.

1. Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА НАСАФ! 

- Диққат қилинг, иккала жамоа аъзолари майдонга тушиб келишмоқда

- Иккала жамоа чигалёзди машғулотларини олиб бормоқда.

- Ўйин соат 18:45да Теҳрондаги "Озоди" стадионида бошланади.  

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика