Перес ёзда Зидандан қутилмоқчи бўлган, аммо уни бундай қилмасликка кўндиришган
10 фев 2016 12:43
Новости
Перес ёзда Зидандан қутилмоқчи бўлган, аммо уни бундай қилмасликка кўндиришган
"Реал" президенти Флорентино Перес 2015 йилнинг ёзида Зинедин Зиданни ҳайдамоқчи бўлган.
Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" раҳбари франциялик мутахассиснинг ишидан кўнгли тўлмаган ва клуб бош директори Хосе Анхель Санчесга Зиданни истеъфога чиқаришни буюрган. Санчес эса Зидан "Реал"нинг муҳим шахсларидан бири эканлигини ва унинг истеъфоси "қаймоқранглилар" обрўсига жиддий таъсир кўрсатишини айтган. Шундай қилиб директор Зиданни жамоада олиб қолган.
Испания чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.
Комментарии