Перес Роналдунинг трансфери борасидаги хақиқатни айтди
23 сен 2018 18:24
Новости
Перес Роналдунинг трансфери борасидаги хақиқатни айтди
"Реал" президенти Флорентино Перес яна бир бора Криштиану Роналдунинг ўзи "қироллик клуби"дан кетишни истаганини айтиб ўтди.
"Биз уни сотишни истамаганмиз, Роналдунинг ўзи шахсий сабабларга кўра, жамоани тарк этди. Шундан кейин биз унинг қарори олдида ожиз қолдик ва эшикларни очишга мажбур бўлдик. Клубга қилган хизматлари учун ундан миннатдормиз. Унинг трансферидан иложи борича максимал сумма ишлаб олдик", - деди Перес.
Комментарии