Перес Лопетегини “Виктория” билан ўйингача истеъфога чиқармайди
21 окт 2018 09:47
Новости
Перес Лопетегини “Виктория” билан ўйингача истеъфога чиқармайди
Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегини истеъфога чиқаришга шошилмаяпти.
Ла Лиганинг 9-турида “Қироллик клуби” ўз майдонида “Леванте”га ютқазиб (1:2) қўйди. Учрашувдан сўнг Флорентино Перес анъанага кўра кийиниш хонасига кириб, футболчилар билан суҳбатлашди.
Шундан сўнг, Хулен Лопетеги билан алоҳида юзма-гаплашиб олди. Сadena SER хабарига кўра, Перес 52 ёшли мутахассисни ЕЧЛ доирасидаги “Виктория”га қарши кечадиган ўйингача истеъфога чиқармайди.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Комментарии