Пепе 2 йилгача дисквалификация қилиниши мумкин
15 фев 2022 07:55
Новости
Пепе 2 йилгача дисквалификация қилиниши мумкин
Португалия чемпионатида “Порту” ҳамда “Спортинг” учрашуви (2:2) якунланганидан иккала жамоа ўртасида жанжал юзага келди.
38 ёшли Пепе рақиб жамоа спорт директорини ургани ҳақида бош ҳакам Жоау Пиньеро ўз ҳисоботида келтирди.
Мусобақа регламентига кўра, бу ҳаракати учун футболчи 2 ойдан 2 йилгача дисквалификация қилинади.
Шу каби жазо “Спортинг” ўйинчиси Бруно Табатага ҳам таалуқли. У “Порту” директорини туртиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув давомида 5 та қизил ва 11 та сариқ карточка кўрсатилган.
Комментарии