Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити"да камчиликлар жуда кўп"
27 авг 2022 23:12
Новости
Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити"да камчиликлар жуда кўп"
"Сўнгги икки ўйинда кўп гол урдик. Бугунги ўйин ҳам яхши ўтди. Катта қаршиликка дуч келдик, аммо камбэк қила олдик. Сўнгги йиллар давомида буни амалга оширишга қийналаётгандик, энди эса бу ҳам бўляпти.
Ҳали ўсишда давом этишимиз керак. Камчиликларимиз жуда кўп. Голларни стандартдан кейин урганимиздан унчалик жахлим чиқмади, шунчаки биз режа қилган ишларимиз ўхшамаганидан мамнун эмасман.
Холанд учун бу оддий ўйин. Ундан бунақаси жуда кўп бўлган. У голлар уришни истайди. Эрлингда гол уриш хусусияти катта. Футболчида тўпни тўрга етказиб бериш учун ҳам яхши сифатлар керак бўлади.
Устунлик қилиш рақибга ҳам боғлиқ. Бунда сабр ва кўп куч талаб қилинади. Шу орқали ҳам устунликка эга бўлиш мумкин. Бернардуга ҳеч қачон шубха қилмаганман. Унинг менталитети юқори даражада. Сен шунчаки ғолиб инсон бўлсанг, барчаси яхши бўлади", - деди "Ман Сити" устози.
Комментарии