RU

Последние новости

23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  15 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7

"Пекин" операцияси ёки Хитой клуби ҳукуматни алдамоқчи бўлди, аммо... Новости

"Пекин" операцияси ёки Хитой клуби ҳукуматни алдамоқчи бўлди, аммо...

Миллионларни тежаб қолмоқчи бўлган клуб ўйлаган айёрлик муваффақиятсиз якунланди.

Кеча Хитой Суперлигаси "Вильярреал" ҳужумчиси Седрик Бакамбу Пекиннинг "Бейжинг Гоан" клубига ўтганини тасдиқлади. У 4 йиллик шартнома имзолади ва йилига 18 млн. евро ишлаб топадиган бўлди.

Агар сиз қишнинг энг айёр трансферини кузатмаган бўлсангиз, ҳозир бу ҳақида маълумот берамиз. Хориждан футболчи олмоқчи бўлган Хитой клуби трансфер учун 5,8 млн. евродан кўпроқ сарфласа (Бакамбуни 40 млн. еврога сотиб олишди), харид қилинган пул миқдорида давлатга солиқ тўлашга тўғри келади (бу вазиятда 34,2 млн. евро). Аммо пекинликлар солиқ тўламаслик режасини тузишди.

"Бейжинг Гоан" қоидаларга риоя қилиб, трансферни амалга оширишганида, Пекин клуби футболчи учун "Вильярреал"га 40 млн. евро, Хитой футбол федерациясига эса 34 млн. евро тўлаб бериши керак бўларди. Аммо "уддабуронлар" солиқ тўламаслик учун "сариқ сувости кемаси"га бошқа компания орқали пул ўтказиб беришди. Бакамбу эса "Бейжинг Гоан"га эркин агент сифатида ўтди. Аммо трансферни расман тасдиқлашмади. Бир неча кундан сўнг, Хитой регламентни ўзгартирди: "Вильярреал" бошқа компаниядан олган пул ҳам трансфер маблағи ҳисобланади. Қонунни четлаб ўтиш ва солиқ тўламаслик учун жарима - 10 очко.

Натижада "Бейжинг Гоан" бош менежери Ли Мин клуб солиқни тўлагани ҳақида маълум қилди. Демак, трансфер 74,2 млн. еврога тушди.

Хитой ҳукуматини алдашнинг иложи йўқ.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика