RU

Последние новости

19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  2 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  4 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  17 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2 14:34"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0

Пекерман 2006 йилги ЖЧда Месси нега асосий таркибга киритилмаганини айтди Новости

Пекерман 2006 йилги ЖЧда Месси нега асосий таркибга киритилмаганини айтди

Аргентина терма жамоасининг собиқ мураббийи Хосе Пекерман нима сабабда 2006 йилги ЖЧда Месси Аргентина терма жамоасида асосий таркибга киритилмаганлигини изоҳлади.

"Ҳар ким ўйлаш ва фикрлаш ҳуқуқига эга. Биз ЖЧга йўл олганимизда Месси ҳали "Барса"да асосий таркиб ўйинчиси эмасди. Албатта, у ҳақда кўп гап сўзлар бўлганди, аммо у клубида ҳали асосий таркибда майдонга тушмасди. Шу боис мен уни терма жамоада ҳам, клубдаги сингари сабрли бўлишини истагандим.

Мен унга "ушбу терма жамоада ажойиб футболчилар жамланишган. Бу жамоа маълум ўйин услубига эга, биз ЖЧга муносиб ҳозирлик кўрдик. Сен терма жамоанинг муваффақиятига ҳисса қўшишинг керак. Аммо захира ўриндиғига назар солсанг, у ерда қандай маҳоратли футболчилар борлигини кўрасан. Майдонга тушиш учун берилган имкониятдан унумли фойдалан" дегандим. Якунда у ҳаммасини тўғри тушунганди", дейди Пекерман.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2006 мусобақада бешта учрашув ўтказганди. Улар чорак финалда Германия терма жамоасига мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашишганди. Месси эса ўшанда бир марта асосий таркибда майдонга тушганди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика