RU

Последние новости

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  33 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  13 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

Педру Морейра: "Фақатгина ишлашда давом этишимиз керак" Новости

Педру Морейра: "Фақатгина ишлашда давом этишимиз керак"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Педру Морейра ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз ўйинни жуда яхши бошладик. Ўйин давомида кўплаб вазиятларга эга бўлдик ва устунлик қилдик. Ўтган ҳафта йўлга қўйган хатоларимизни кўриб чиққандик. Тўғрилашимиз керак бўлган муаммолар бор, уларни имкон қадар тезроқ ҳал этишимиз керак. Кичик хатолар сабабли бугунги учрашувда мағлуб бўлдик" - дея фикр билдирди португалиялик мутахассис ўйин ҳақида.

- "Пахтакор" ОЧЛда ўзидан кучли бўлган жамоаларни ҳимоявий ўйин ва тезкор қарши ҳужумларга таянган ҳолда мағлуб этди. "Пахтакор" кўпроқ ҳужум қилиши ва тўпга эгалик қилиши керак бўлган ўйинларда эса жамоа мағлуб бўлди. Масалан, ОКМК ва "Динамо" жамоангиз билан тўқнаш келганда кўпроқ ҳимояланишди. "Пахтакор" ростдан ҳужумкор ўйин намойиш этишда қийналмоқдами?

- Суперлига энди бошланди. Бизни олдинда узун йўл кутиб турибди ва биз барча қийинчиликларга тайёр бўлишимиз керак. Хатоларимиз устида ишлашимиз керак. Ҳужумда ҳам тезроқ ҳаракат қилишимиз керак. Имкониятларимиздан яхшироқ фойдаланишимиз керак. Сўнгги икки учрашувда рақибларимиз тезкор қарши ҳужумда ўтишди. Биз эса шундай вазиятларга тайёр бўлишимиз керак. Биз ўйин якунига келибгина ҳужумга зўр бердик, аслида эса биринчи дақиқаларданоқ шундай ўйнашимиз керак эди.

- Жамоада бир нечта муаммолар бор дедингиз. Ушбу муаммолар футболчилар мураббийнинг ғоясини тушунмаётганимданми ёки муаммо футболчиларнинг ўзидами?

- Мен барча футболчиларга ишонаман. Биз фақатгина ишлашда давом этишимиз керак. Машғулотларда булар устида ишлашимиз керак. Қайси футболчилар майдонга тушиши, менинг штабим билан муҳокамадан сўнг ҳал бўлади.

- "Пахтакор"нинг услуби доимий ҳужум ва қанот ҳимоячиларининг юқори позицияда ҳаракатланишига асосланган. Уч марказий ҳимоячи услубини синаб кўриш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми? Сабаби, иккинчи бўлимда жамоангиз кўп ҳужум қилаётганида, "Динамо" қарши ҳужумларда сон жиҳатдан устунлик қилди. Рақибнинг учта ҳужумчисига қарши бор-йўғи иккита марказий ҳимоячи қолиб кетди. Шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, учта марказий ҳимоячи билан ўйнаб кўриш ҳақида ўйламадингизми?

- Биз ҳар доим рақиб қандай услуб танлаши ҳақида ўйлаймиз. Биз турли хил услубларни синаб кўрамиз. Биз ўйин бошида бироз бошқачароқ ўйнадик, кейинчалик эса уч марказий ҳимоячи услубига ўтиб олдик. Сўнгги дақиқаларда эса ҳужумга кўпроқ эътибор қаратиш учун Жўрақўзиевни майдонга туширдик. Биз Анталияда барча тактик услубларни кўриб чиққанмиз ва керакли вазиятда тактикамизни ўзгартира оламиз.

- "Пахтакор" дастлабки икки учрашувда мағлуб бўлди. Клубдаги келажагингиз ҳақида нима деб ўйлайсиз? Бундай кутилмаган мағлубиятлардан сўнг раҳбарият сизни истеъфога чиқариши ҳам мумкин...

- Мен фақатгина ўз ишим ҳақида ўйлашимиз керак. Ўзингиз кўрдингиз бугун биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, аммо кичик деталлар ўйин тақдирини ҳал этди. Ўз амбицияларимизга муносиб бўлишимиз керак.



Рейтинг: -8   

Комментарии

+3   
30 мар 07:21:05
ЖАХОНГИР Амомов
Энг катта хато сен шонли Пахтакорга мураббийни булганинг, канча тез жамоадан кетсанг шуниниг узи биз учун ютук булади.
+2   
30 мар 05:18:35
Н.Н.Н
Хамма узини кулидан келадиган ишни килсаде УЗОКДАГИ ОШДАН ЯКИНДАГИ ШУРВА ЯХШИДА эртага машалдан хам (айтишга тилим хам бормади) кулга киритсак Унда нима деркинсиз госпадинг.......
+1   
30 мар 08:48:13
mirabzal
Тринери канча тез хайдаб тахта уйинчилан ям тезрок жавобини бериш кере хамдамов абдуллаев сергеев собирхужаев журакузиев
+1   
30 мар 08:02:13
Кодир
Сенер Морера Машалгаям ютказангиз индамай кетинг жахл устида у бу деб гапириб куйдим омад кейинги уйинларда сизгаям Пахтакоргаям
   
30 мар 18:19:12
Кодир
Машал бн уйинга Педро аут максим кайт деган плакатга заказ бердим пахтакор мухлислари кулайдиганларинг борми е бир узими бир узим булсамам машалгаям ютказса стадионда кутараман плакатди
   
30 мар 12:27:36
Abdugaffar Abdullayev
Агар сан ўзингни мураббий деб ўйлаяткан бўлсанг катта хато қиласан тўртта ўйин битта тасодифий ғалаба учтта мағлубият бу сани савиянгдан дарак беради шундай шонли Пахтакор ни хор қиличпсан кет тезрлқ.
   
30 мар 12:25:40
Y@Go_6060
Ахад Каюмни акасими бу тренер
   
30 мар 12:25:09
Y@Go_6060
Ахад Каюмни акасими бу
   
30 мар 12:07:09
Уткир Набиев
Хамма фикрлар Бир жойидан чикияпти манам шуларга кушиламан . Бунака тренер бизни футболни йукка чикаради.Шацкихни Ола кетишига хам кушиламаиз.
   
30 мар 10:27:06
=JAGUAR=
Шацкихдан зўрға қутилган эдик эх аттанг)))))
   
30 мар 10:22:06
UzbekistanTeamFcc
Кечаги ўйинда Пахтакор вашше мусор ўйин қилди. Бунқанги ланж нотовон жамони энди кўришим.
   
30 мар 10:01:17
BXZ BXZ
Бу даражада секин имиллаб футбол у́йнаган Пахтакорни хеч эслолмадим тезлик умуман йу́к ку́п футболчилар тахта ва латта .
-2   
30 мар 08:04:27
Аскарбек Мухитдинов
Al Hilolni ob havo noqulay aytimda yutib olgan edi xamma murabbiy zur ekan degan fikrda edi. Odamzot judayam noshkur bularkan. Na sovuqqa,na issiqda chidaydi. Vaqt oliy hakam. Paxtakor inshaallox karvonda qushilib uz suzini aytadi. Paxtakorsiz chempionat qiziq emas.
-2   
30 мар 08:02:35
Аскарбек Мухитдинов
Al Hilolni havo sovuqlik b.n yutib olganda xamma murabbiy zur ekan degan fikrda edi. Odamzot judayam noshkur bularkan. Na sovuqqa,na issiqda chidaydi. Vaqt oliy hakam. Paxtakor inshaallox karvonda qushilib uz suzini aytadi. Paxtakorsiz chempionat qiziq emas.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика