RU

Последние новости

00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  3 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  9 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1

Пахтакорнинг собиқ футболчилари Ораховац ва Симич ҳозир қаерда? Новости

Пахтакорнинг собиқ футболчилари Ораховац ва Симич ҳозир қаерда?

Бир пайтлар мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин олган Боян Миладинович 2015 йилда "Пахтакор"ни тарк этди. "Шерлар" раҳбарияти сербиялик футболчининг ўрнини тўлдириш устида узоқ бош қотиришди ва Черногориядан муносиб вариант топишди. Бу - ёш, бўйдор ва жисмонан бақувват Аднан Ораховац эди. 

Аднан ишончни оқлади. Клубдаги илк мавсумидаёқ мамлакат чемпионлигини қўлга киритилишида муносиб ҳисса қўшди. "Шерлар"нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. "Пахтакор"да 2,5 йил ўйнаб, жамоа учун Олий Лигада 66 ўйин ўтказди ва 6 бор рақиб дарвозабонларини ранжитди. 2017 йилда клубда катта ўзгаришлар юз бергани боис кўплаб футболчилар қатори жамоа билан хайрлашишга қарор қилди ва иккинчи даврани "Динамо"да ўтказди. Бироқ, Самарқанд клуби мавсум охирида қуйи лигага тушиб кетгач, Ўзбекистонни тарк этди.

1991 йилда туғилган футболчи айни пайтда Таиланднинг "Прачуап" клуби шарафини ҳимоя қиляпти. Маълумот учун, Ораховац Тай Лиганинг якунига етган мавсумида 19 ўйинда иштирок этди. Унинг жамоаси якунда 16 жамоа орасидан 10-ўринни эгаллади.

2017 йилнинг ёзида "SFI Management Group" "Пахтакор" ҳомийсига айланди ва инқироздаги жамоани кучайтириш ишлари бошлаб юборилди. Ораховац ҳам айни шу пайтда клубдан кетган эди. Шота Арвеладзе унинг ўрнини бошқа бир черногориялик ҳимоячи билан тўлдирди. Гап "шерлар" таркибига "Ростов"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган Марко Симич ҳақида боряпти. 

Грузиялик мутахассис унга катта умид боғлаган эди. Сардорлик боғичининг Маркога топширилиши сўзимизнинг исботи бўлса керак. Симич эса 2,5 йил давомида клуб учун 53 ўйин ўтказиб, 7 та голга муаллифлик қилди.

2020 йилнинг январида Тошкент клуби қароргоҳини тарк этган ҳимоячи ёзгача эркин агент мақомида юрди ва июн ойида Латвиянинг "Лиепая" клуби билан шартнома имзолади. Марко Симич айни пайтда ҳам мазкур жамоа шарафини ҳимоя қиляпти. У Латвия чемпионатининг жорий мавсумида 11 ўйинда майдонга тушишга улгарган. Симич "Лиепая" жамоаси сардори эканини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда?

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика