RU

Последние новости

16:33Расман: Серхио Рамоснинг "Севилья"даги фаолияти поёнига етди  1 16:14Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз  0 15:42Беллингем Европа чемпионати рекордини ўрнатди  2 15:21"Сўғдиёна" ўз уйида "Насаф"ни ютиб, нохуш анъанасини тугатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:04Чигирткалар меҳмонга келган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 14:53Ўзимизнинг карикатура. Бабаян Шацкихни яна юта олмади  3 14:45"Реал" ҳужумчиси "Байер"га қайтади  2 14:22Фарруҳ Сайфиев: "Пахтакор" майдонидаги бир очконинг қадри мавсум охирида билинади"  2 14:00Хамес Родригес "Бока Хуниорс"га ўтишни режалаштирмаяпти  0 13:38Драган Черан: "Мавсум бошида барқарорлик етишмаётганди. Ёш футболчилар кўп нарсани тушуниб етишмоқда"  5 13:16Йован Жокич: "Яна 3 та ўйин ва танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз"  6 12:56Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди  2 12:39Евро-2024. Бугунги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 12:18Alfraganus University: 1070 кмни 12 соатга қолмай босиб ўтдик, Москвадамиз!  1 12:00Расман: "Ювентус" спорт координатори клубни тарк этади  2

"Пахтакор"га учта гол урган футболчи ва бошқалар. Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари Новости

"Пахтакор"га учта гол урган футболчи ва бошқалар. Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 4-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши дарвозабони - Сарвар Каримов ("Бунёдкор").

"Бунёдкор" бу тур Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Гарчи гол ўтказган бўлса ҳам "қалдирғочлар" посбони Сарвар Каримов шу куни жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Агар Каримовнинг сейвлари бўлмаганида "Бунёдкор" йирик ҳисобда мағлуб бўлиши ҳам мумкин эди. Шу боис Сарвар Каримов турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши мураббийи - Тимур Кападзе ("Олимпик").


Дастлабки 3та турда 100 фоизли натижага эришган "Нефтчи" "Олимпик"ни ҳам осонгина мағлуб этиши кутилганди. Аммо Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" шу куни Фарғона клубига қарши муносиб ўйин намойиш этди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини ҳам уришга эришди. "Олимпик"нинг мавсумдаги илк ғалабаси чемпионлик учун курашаётган мусобақа пешқадами устидан қўлга киритилди. Шу тариқа, Кападзе 4-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Дониёр Абдуманнопов ("Пахтакор").


"Пахтакор" мазкур тур ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Дониёр Абдуманнопов ўзи ривожлантирган чиройли ҳужумни чиройли гол билан якунлади. Айнан мана шу гол 4-турнинг энг чиройли голи деб топилди. ВИДЕОНИ КЎРИШ





"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши футболчиси - Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Сўғдиёна").


"Сўғдиёна" сўнгги бор Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этганида Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳали туғилмаган эди. 1995 йилдан буён Жиззах клуби сафарда "шерлар"ни мағлуб этганди. Аммо Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" сафарда амалдаги чемпионни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Шу куни Шоҳруҳ мезбонлар дарвозасига бир йўла учта гол уришга муваффақ бўлди. Фаолиятида илк бор хет-трикни расмийлаштирган Шоҳруҳ Абдураҳмонов 4-турининг энг яхши футболчиси деб топилди. Таъкидлаш лозимки, Абдураҳмонов бу мавсум Ўзбекистон Суперлигасида хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди. 2011 йилдан буён илк бор "Сўғдиёна" футболчиси Ўзбекистон чемпионатида хет-трикка эришди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
01 апр 17:30:17
mirabzal
Хаммаси 1тийинга киммат футболчила тахта 1йилда 1-2 гол уриб кояди
   
01 апр 22:02:41
Behruz Rakhmonov
Shu tarkibmi botlarku
   
01 апр 20:30:42
Odilbek77
O'zimizdan to'purar hujumchi bo'lmay qo'yganigayam ancha bo'ldi.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика