RU

Последние новости

14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  11 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  1 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  1 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  4 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5

"Пахтакор"га учта гол урган футболчи ва бошқалар. Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари Новости

"Пахтакор"га учта гол урган футболчи ва бошқалар. Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 4-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши дарвозабони - Сарвар Каримов ("Бунёдкор").

"Бунёдкор" бу тур Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Гарчи гол ўтказган бўлса ҳам "қалдирғочлар" посбони Сарвар Каримов шу куни жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Агар Каримовнинг сейвлари бўлмаганида "Бунёдкор" йирик ҳисобда мағлуб бўлиши ҳам мумкин эди. Шу боис Сарвар Каримов турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши мураббийи - Тимур Кападзе ("Олимпик").


Дастлабки 3та турда 100 фоизли натижага эришган "Нефтчи" "Олимпик"ни ҳам осонгина мағлуб этиши кутилганди. Аммо Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" шу куни Фарғона клубига қарши муносиб ўйин намойиш этди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба голини ҳам уришга эришди. "Олимпик"нинг мавсумдаги илк ғалабаси чемпионлик учун курашаётган мусобақа пешқадами устидан қўлга киритилди. Шу тариқа, Кападзе 4-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Дониёр Абдуманнопов ("Пахтакор").


"Пахтакор" мазкур тур ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Дониёр Абдуманнопов ўзи ривожлантирган чиройли ҳужумни чиройли гол билан якунлади. Айнан мана шу гол 4-турнинг энг чиройли голи деб топилди. ВИДЕОНИ КЎРИШ





"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши футболчиси - Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Сўғдиёна").


"Сўғдиёна" сўнгги бор Тошкентда "Пахтакор"ни мағлуб этганида Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳали туғилмаган эди. 1995 йилдан буён Жиззах клуби сафарда "шерлар"ни мағлуб этганди. Аммо Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" сафарда амалдаги чемпионни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Шу куни Шоҳруҳ мезбонлар дарвозасига бир йўла учта гол уришга муваффақ бўлди. Фаолиятида илк бор хет-трикни расмийлаштирган Шоҳруҳ Абдураҳмонов 4-турининг энг яхши футболчиси деб топилди. Таъкидлаш лозимки, Абдураҳмонов бу мавсум Ўзбекистон Суперлигасида хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди. 2011 йилдан буён илк бор "Сўғдиёна" футболчиси Ўзбекистон чемпионатида хет-трикка эришди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика