RU

Последние новости

22:10Қуръагача...  26 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  2 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  13 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5

“Пахтакор”дан кетиши сабаби, “Локомотив”нинг мақсади ва “Xuaxin-Жиззах” билан келиша олмагани борасида Акбар Усмонов қандай фикрда? Новости

“Пахтакор”дан кетиши сабаби, “Локомотив”нинг мақсади ва “Xuaxin-Жиззах” билан келиша олмагани борасида Акбар Усмонов қандай фикрда?

Ўзбекистон футзал терма жамоаси етакчи футболчиси Акбар Усмонов эндиликда фаолиятини “Локомотив” клубида ўтказади.

Янги жамоасига ўтиши ва мақсадлари юзасидан Усмонов билан суҳбатлашдик.

- “Локомотив”га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Ўтган мавсум якунланмасиданоқ менга кўплаб жамоалар таклиф билан чиқди.“Пахтакор” билан амалдаги шартномам бўлганлиги сабабли, таклиф билан чиққан барча жамоаларга якуний қарорни жаҳон чемпионатидан сўнг қабул қилишимни айтдим. Амалда шундай ҳам бўлди. Мундиалдан сўнг “Локомотив” билан келишувга эришдим, “темирйўлчилар”нинг таклифини мени қаноатлантирди ва шартнома имзоладим.

- “Пахтакор”ни тарк этишингиз осон кечмагандир?
- Тўғриси, “Пахтакор”ни жуда яхши кўраман. Фаолиятимни айнан шу жамоада бошлаганман. Илгари клуб кучли 8 таликга ҳам базўр кирарди. У пайтлари жуда ёш эдим. Ўтган мавсум клуб билан чемпионликни қўлга киритдик. Буни мен анча йиллардан буён орзу қилиб келардим. Мазкур чемпионлик йўлида жуда кўпчилик катта меҳнат қилди. Эндиликда “Пахтакор”га футзал жамоаси керак эмас. Шу туфайли у ерда қолишдан маъно кўрмадим.



- “Xuaxin-Жиззах” ўз таркибини кескин кучайтирди. Бу жамоа ҳам сизга таклиф билан чиқдими?
- Албатта ҳа. Шахсан Баҳодир ака Аҳмедовнинг ўзлари таклиф билан чиқди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Бироқ молиявий томондан келиша олмадик.

- Янги мавсумдан нималар кутмоқдасиз?
- Совринли ўринларни эгаллаш учун қизғин кураш кечади. Ҳеч кимга осон кечмаслиги табиий. Чемпионат қизиқарли ўтади.

- “Локомотив” эса қандай мақсадларни режалаштирмоқда?
- Чемпионликни мақсад қилганмиз. Бу йўлда бизни қийин ва машаққат кутиб турибди. Ҳарқалай, бунга эришиш учун ҳаракат қилиб кўрамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика