RU

"Пахтакор" ёшлари "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади Новости

"Пахтакор" ёшлари "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Ёшлар таркиби "Сўғдиёна"нинг асосий таркиби билан назорат баҳсида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Қибрайдаги базада кечган учрашувда Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги ёшлар жамоаси "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушди. Биринчи бўлим кескин курашлар остида кечиб, 16-дақиқада Абдул Азиз Юсупов чиройли зарба билан ҳисобни очди. Танаффусгача ҳисобда ўзгариш бўлмади.

63-дақиқада Равшан Хурсанов аниқ зарбаси билан фарқни иккитага оширди. Шундан сўнг майдонга янада ёш футболчилар туширилди. Бундан эса олий лига иштирокчиси унумли фойдаланди. 72-дақиқада Жасур Ҳакимов ҳисобни қисқартирди. Охирги дақиқаларда жиззахликлар мувозанатни тиклашди. Шундай қилиб, учрашув 2:2 ҳисобида тугади. Навбатдаги назорат беллашувини "Пахтакор" ёшлари 24 июль куни "Динамо"нинг асосий таркибига қарши ўтказади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика