RU

Последние новости

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  20 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  89 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

"Пахтакор" вице-президенти Грузия элчиси билан учрашди Новости

"Пахтакор" вице-президенти Грузия элчиси билан учрашди

Бу йил Тбилисининг "Динамо" жамоаси Собиқ Иттифоқ чемпионатида илк олтин медални қўлга киритганига 50 йил тўлади.
Ўшанда биринчи ўрин учун қўшимча учрашувда "Динамо" Москванинг "Торпедо" клубини "Пахтакор" стадионида 4:1 ҳисобида доғда қолдирганди. Шу муносабат билан грузияликлар ўша тарихий ғалабани муносиб нишонлашни мақсад қилишган. Муҳтарам элчи суҳбат давомида футболга бўлган қизиқиши,  "Пахтакор" ва ўзбек футболи ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

Шу билан бирга Тбилиси жамоасининг муваффақиятини нишонлаш мақсадида Тошкентга "Динамо"нинг ёшлар таркиби "Пахтакор" ёшлари билан куч синашиш учун ташриф буюриши, "Динамо" сафида 1964 йилги ўйинда майдонга тушган ва Грузия футболининг бир қатор афсоналари келишини режалаштираётганини таъкидлади.

Ўз навбатида "Пахтакор" вице-президенти ҳам бунга ижобий муносабат билдирди. Шундай қилиб, 14-15 ноябрь кунлари Тошкентга "Динамо" Тбилиси афсоналари ва ёшлар таркиби ташриф буюради. 1995 йил ва ундан кейин таваллуд топган футболчилар ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Тадбирга "Торпедо" вакилларини таклиф этиш ҳам кўзда тутилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика