RU

Последние новости

23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  3 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  2 23:17Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Риёд" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  30 21:50Европа лигаси. "Атлетик" - "Рома". Асосий таркиблар маълум!  41 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  26 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  5 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11 19:59Мбаппе Франция термасига қайтмоқда  8 19:35"Рома" собиқ футболчиси: "Асосий таркибда Шомуродов эмас, Довбик ўйнаши керак"  32 19:00Киммих "Бавария" билан шартномасини узайтирди  1 18:28Беньямин Шешко "Барселона" эътиборига тушди  7 18:02"Ливерпуль" ёзда Хави Симонсни ўз таркибига қўшиб олмоқчи  2

"Пахтакор" ва «UCELL»: ҳамкорликнинг янги уфқлари Новости

"Пахтакор" ва «UCELL»: ҳамкорликнинг янги уфқлари

"Пахтакор" ҳужумчиси Темур Ҳакимов ва матбуот бўлими раҳбари Нодир Абдуқодиров FM-102.7 "Водий Садоси" радиосида эфирга чиқишни бошлаган “UCELL тўлқинларида” дастури меҳмони бўлдилар.
Ҳар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари FM -102.7 "Водий Садоси" радиосида “UCELL тўлқинларида” дастури эфир юзини кўрмоқда. "Пахтакор" клуб ҳужумчиси Темур Ҳакимов ва клубимиз матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров мазкур дастурнинг спорт оламига мансуб биринчи меҳмонлари бўлдилар. Хужумчимиз суҳбат давомида ўз клуби ва олимпия терма жамоасидаги фаолияти хақида маълумотлар берди. Дастур бошловчилари Рустам Худойберганов ва Саша Демидовалар меҳмонларнинг жаҳон чемпионати-2014 тўғрисидаги фикрлари билан қизиқдилар. Суҳбат жуда самимий кечди десак, муболаға бўлмайди. Радиостанция тингловчилари СМС орқали футболчимизга ўз саволлари билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди. Темур Ҳакимов томонидан энг яхши савол эгаси деб топилган инсон ташкилотчилар томонидан эсдалик совғаси соҳибига айланди.

Таъкидлаш лозим, “Водий Садоси” радиостанцияси ва «UCELL» мобил алоқа оператори "Пахтакор" футбол клуби ҳамкорлари ҳисобланиб, клубимиз томонидан ўтказилаётган кўплаб тадбирларда иштирок этиб келишмоқда. Бундай тадбирлардан бири "Соғлом бола йили" муносабати билан ўтказилаётган “Омадли мухлис” ижтимоий акциясидир. "Пахтакор"нинг кўплаб мухлислари бу акция иштирокчиси ва ғолибига айланиб бизнинг клубимиз ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган совғалар эгасига айландилар.

Ўз навбатида биз самимий ва қизиқарли суҳбат ташкил қилган "Водий садоси" радиоси ижодий жамоасига миннатдорчилик изҳор қиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика