RU

Последние новости

20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  1 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  0 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  0 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  9 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  3 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7

"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи Новости

"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи

Хабарингиз бор, бугун тунда «Ал Ҳилол» «Пахтакор»га қарши баҳс олиб боради.

Бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги "Кингдом Арена" стадионида "Ал Ҳилол" ва "Пахтакор" жамоалари тўқнаш келишади. Элит Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал доирасида ўтказилаётган баҳсда кейинги босқичга йўл оладиган жамоа номини аниқлаб беради. Бир ҳафта аввал Тошкентда ўтказилган дастлабки ўйинда "шерлар" кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишган эди. 


Ўзаро ўйинлар тарихи

"Пахтакор" шу кунга қадар "Ал Ҳилол" билан тўққиз маротаба тўқнаш келган, Тошкент жамоаси ўзаро ўйинларда фақатгина бир маротаба ғалаба қозонган, учта баҳс дуранг қайд этилган ва беш маротаба саудияликларнинг қўли баланд келган. Бугунги баҳс икки жамоа учун ўзаро тўқнашувлардаги ўнинчи учрашув бўлади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки тўқнашув 2007 йилга тўғри келади. Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи тўртинчи тури доирасида ўтказилган баҳсда "Ал Ҳилол" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шунингдек, Саудияда ўтказилган жавоб учрашувида ҳам "Пахтакор" 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Орадан икки йил ўтар-ўтмас, жамоалар яна тўқнаш келишади. Осиё Чемпионлар лигаси-2009 биринчи турига тўғри келган Тошкентдаги баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этишади. Ар-Риёдда ўтказилган иккинчи баҳсда эса мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани қайд этишади.


Икки жамоа ўртасидаги навбатдаги баҳс эса 2016 йилига тўғри келади. Тошкентда ўтказилган дастлабки баҳсда Нўъмон Хасанов шогирдлари Игорь Сергеев ва Даврон Ҳошимовнинг голлари эвазига 2:2 ҳисобида жанговар дурангга эришади. Сафардаги ўйинда эса "шерлар" йирик 4:1 ҳисобида мағлуб бўлишади. Пандемия туфайли Доҳада марказлашган ҳолда ўтказилган Осиё Чемпионлар лигаси-2020да жамоалар яна бир гуруҳдан жой олишади. Учинчи турда "Ал Ҳилол" 90+7-дақиқадаги голи эвазига "Пахтакор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этади. Бир неча кундан сўнг ўтказилган тўртинчи турда эса жамоалар 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этишади. "Ал Ҳилол" ва "Пахтакор" ўртасидаги сўнгги баҳс эса бир ҳафта аввал Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтди. "Пахтакор"нинг бразилиялик футболчиси Фламарионнинг голи эвазига ўз тарихида илк бор "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди.


1. Осиё Чемпионлар лигаси-2007. Гуруҳ босқичи

"Пахтакор" — "Ал Ҳилол" 0:2

Голлар: Ал Гамди (54), Родригао (59)

"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Александр Клецков, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов, Владислав Кирьян, Тимур Кападзе, Элдор Магдеев, Ренат Байрамов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Уче Ихеруоме

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров



2. Осиё Чемпионлар лигаси-2007. Гуруҳ босқичи

"Ал Ҳилол" — "Пахтакор" 2:0

Голлар: Родригао (30, 90 пен.)

"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Асрор Алиқулов, Анзур Исмоилов, Ислом Иномов, Ренат Байрамов, Тимур Кападзе, Элдор Магдеев, Леонид Кошелев, Сервер Жепаров, Уче Ихеруоме, Анвар Солиев

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров



3. Осиё Чемпионлар лигаси-2009. Гуруҳ босқичи

"Пахтакор" — "Ал Ҳилол" 1:1

Голлар: Зайниддин Тожиев (57) — Радои (55 пен.)

"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Асрор Алиқулов, Анзур Исмоилов, Боян Миладинович, Станислав Андреев, Илҳом Суюнов, Одил Ахмедов, Дарко Маркович, Дилшод Шарофутдинов (Шерзод Каримов, 56), Александр Гейнрих, Зайниддин Тожиев (Элдор Магдеев, 69)

Бош мураббий: Виктор Жалилов



4. Осиё Чемпионлар лигаси-2009. Гуруҳ босқичи

"Ал Ҳилол" — "Пахтакор" 2:0

Голлар: Ал Анбар (38), Ал Суваил (64)

"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Асрор Алиқулов, Анзур Исмоилов, Боян Миладинович, Станислав Андреев, Ислом Иномов, Одил Аҳмедов, Дарко Маркович, Дилшод Шарофутдинов, Фарҳод Тожиев, Зайниддин Тожиев

Бош мураббий: Виктор Жалилов



5. Осиё Чемпионлар лигаси-2016. Гуруҳ босқичи

"Пахтакор" — "Ал Ҳилол" 2:2

Голлар: Игорь Сергеев (70), Даврон Ҳошимов (89) — Ёссир Ал Қаҳтони (60), Юсуф Ал Салим (84)

"Пахтакор": Никита Рибкин, Жамшид Болтабоев (Жамшид Искандеров, 64), Камолиддин Тожиев, Аднан Ораҳовач, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев (Акбар Исматуллаев, 81), Жавоҳир Соҳибов, Владимир Козак, Азим Аҳмедов, Шерзод Каримов (Жалолиддин Машарипов, 67), Игорь Сергеев.

Бош мураббий: Нўъмон Ҳасанов

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Соҳибов (67), Даврон Ҳошимов (90) — Салим Ал Давсари (57), Сауд Карири (83), Аҳмад Шараҳили (90)



6. Осиё Чемпионлар лигаси-2016. Гуруҳ босқичи

"Ал Ҳилол" — "Пахтакор" 4:1

Голлар: Абдулла Ал Зоари (55), Аднан Ораҳовач (58, автогол), Холид Кааби (61, 78) — Игорь Сергеев (31)

"Пахтакор": Никита Рибкин, Станислав Андреев (Владимир Козак, 70), Аднан Ораҳовач, Камолиддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Жавоҳир Соҳибов, Азим Аҳмедов (Акбар Исматуллаев, 58), Суҳроб Бердиев (Жалолиддин Машарипов, 63), Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев

Бош мураббий: Нўъмон Ҳасанов

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев (28), Даврон Ҳошимов (69), Жамшид Искандеров (86).



7. Осиё Чемпионлар лигаси-2020. Гуруҳ босқичи

"Ал Ҳилол" — "Пахтакор" 2:1

Голлар: Себастьян Жовинко (45+2), Ҳаттан Баҳебри (90+7) — Эрен Дердиёк (70)

"Пахтакор": Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев (Акром Комилов, 85), Анзур Исмоилов, Егорь Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов, 67), Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов (Санжар Қувватов, 67), Игорь Сергеев (Эрен Дердиёк, 62)

Бош мураббий: Шота Арзеладзе

Огоҳлантиришлар: Ёссир Ал Шаҳрони (26) — Драган Черан (81), Анзур Исмоилов (90), Акром Комилов (90)

Четлатиш: Элдор Суюнов (64)



8. Осиё Чемпионлар лигаси-2020. Гуруҳ босқичи

"Пахтакор" — "Ал Ҳилол" 0:0

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев (Акром Комилов, 77), Анзур Исмоилов, Егорь Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Аброр Исмоилов, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Сардор Собирхўжаев (Садриддин Абдуллаев, 90+1), Достон Ҳамдамов (Жавоҳир Сиддиқов, 67), Эрен Дердиёк (Игорь Сергеев, 67)

Бош мураббий: Шота Арзеладзе

Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов (45+1) — Муҳаммакд Канно (66)



9. Элит Осиё Чемпионлар лигаси. Нимчорак финал

"Пахтакор" — "Ал Ҳилол"  1:0

Гол: 1:0 — 29, Фламарион (Брайан Риаскос).

"Пахтакор": 19.Жонатан Луиз, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов (45.Резан Башар, 80), 17.Достонбек Ҳамдамов (30.Отабек Жўрақўзиев, 80), 22.Умар Адҳамзода (44.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 90), 23.Абдурауф Бўриев, 47.Жонатан Лукка, 50.Фламарион Фильо (55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 90), 94.Брайан Риаскос (37.Игорь Сергеев, 56). 
Захира: 1.Никита Шевченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов, 12.Владимир Назаров, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 77.Дилшод Саитов, 99.Улуғбек Ҳошимов.  

"Ал Ҳилол": 37.Яссин Буну, 3.Калиду Кулибали, 4.Халфан ал Давсари, 5.Али ал Булайҳи (28.Муҳаммад Канно, 39), 8.Рубен Невеш, 11.Маркос Алмейда, 16.Носир ал Давсари, 22.Сергей Милинкович-Савич (99.Абдуллоҳ ал Ҳамиддан, 76), 27.Кайо (24.Мотеб ал Харби, 61), 29.Салим ал Давсари, 77.Малком.
Захира: 17.Муҳаммад ал Ғами, 21.Муҳаммад ал Овайс, 7.Холид ал Ғаннам, 15.Муҳаммад ал Қахтони, 33.Муҳаммад бин Мухайш, 38.Турки ал Жумайл, 39.Абдулазиз Мажид.

Бош мураббий: Педру Морейра

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Азмиддинов (34), Абдулла Абдуллаев (78), Калиду Кулибали (83), Маҳмуджон Маҳамаджонов (90+7), Муҳаммад Канно (ўйин якунлангач)



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика