RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  5 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Пахтакор" Умар Адҳамзоданинг трансферини эълон қилди Новости

"Пахтакор" Умар Адҳамзоданинг трансферини эълон қилди

25 ёшли футболчи "Пахтакор"га "Нефтчи"дан трансфер қилинди ва "Шерлар" билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Умар кейинчалик "Локомотив" ва "Истиқлол" клубларида ўйнади. Суперлигада "Нефтчи" сафида 38 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол муаллифи бўлиб, 8 бор жамоадошлари гол уриши учун узатма берган. 2023 йил у фарғоналиклар таркибида жами 27 учрашувда 5 тўп киритиб, 3 голли узатмани амалга оширган. 2024 йилги мавсумдан бошлаб Адҳамзода ўзи тарбияланган клуб шарафини ҳимоя қилади.

"Пахтакор" билан шартнома имзолагандан сўнг Умар қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:

- Қадрдон клубимга қайтганимдан хурсандман. "Пахтакор"да футбол билан шуғулланишни бошлаганман ва бир кун ушбу жамоа таркибида ўйнашни орзу қилганман. Энди бундай имкониятга эга бўлишимдан бахтиёрман. Жамоа либоси нимани англатишини яхши биламан. Муваффақиятлар учун бор кучимни беришга интиламан", - деди футболчи "Пахтакор" матбуот хизматига.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика