RU

Последние новости

02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  17 02:45АПЛ. "Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди  12 01:06"Арсенал" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:39ЕЧЛ. "Брюгге" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига дастлабки ўйинда "Аталанта"дан устун келди  9 00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  1 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  3 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  2 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  29 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  8 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  18 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1

"Пахтакор" - "Сурхон" учрашувида белгиланган пенальти қандай бекор қилинди? Новости

"Пахтакор" - "Сурхон" учрашувида белгиланган пенальти қандай бекор қилинди?

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги "Пахтакор" - "Сурхон" учрашувининг 8-дақиқасида қизиқарли воқеа содир бўлди.

"Сурхон" жарима майдончасида тўпни бош билан ўйнаган Чераннинг ҳаракатидан кейин тўп Ҳусниддин Ғофуровнинг кўкрагига тегди. Ўйин бош ҳаками Ильгиз Танташев эса мазкур вазиятда тўп рақиб футболчисининг қўлига тегди, деб ҳисоблаб "нуқта"ни кўрсатди. Аммо бироз вақт ўтгач, белгиланган пенальтини бош ҳакам Танташев бекор қилди.

Тўғри, такрорий лавҳада тўп қўлга эмас, балки Ғофуровнинг кўкрагига теккани яққол кўринди. Аммо Танташев дастлаб белгилаган пенальтини нимага асосланиб бекор қилгани қизиқ.

Бизда VAR йўқ. Лекин кечаги учрашувда "Сурхон" зарарига, "Пахтакор" фойдасига қўйилган хато пенальти ўз вақтида бекор қилинди. 

Учрашувдан кейин маълум бўлишича, Танташевга биринчи навбатда ўша чизиқда яқин турган ён ҳакам Ҳусниддин Шодмонов бу вазиятда тўп қўлга тегмаганини айтган. Шунингдек, захира ҳаками сифатида ишлаган Ҳусан Музаффаров ҳам ҳеч қандай пенальти бўлмаганини бош ҳакамга етказиб, хато қарорни тўғрилаш учун ёрдам берган. Бу вазиятда эса Ильгиз Танташев ўз хатосини вақтида тўғрилаб, тезда белгилаган пенальтисини бекор қилди. Шунингдек, ўша вазиятда иштирок этган "Пахтакор" футболчиси Драган Черан ҳам тўп қўлга тегмананини таъкидлаб, пенальтини бекор қилиш қарорини қўллаб-қувватлаган.

Қайд этиш керакки, Драган Черан ўша эпизоддан кейин ҳакамга пенальти белгилаши ҳақида ишора ҳам қилмаган ва кейинчалик қоида бузилмаганини тан олган.

Гарчи бизда ҳали VAR тизими йўлга қўйилмаган бўлсада, кечаги эпизоддаги ҳолат бўйича Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи жуда оқилона қарорга келишди. Бу эса албатта таҳсинга сазовор иш.

Шу боисдан ҳам мазкур ўйинда биринчи ён қанот ҳаками ҳамда захира ҳаками сифатида ишлаган Ҳусниддин Шодмонов ва Ҳусан Музаффаровнинг вазиятни тўғри баҳолай олгани, бош ҳакамга чин маънода ёрдам кўрсатгани эътирофга лойиқ.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика