RU

Последние новости

11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  4 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  2 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  5 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   7 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  10 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  15 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2

"Пахтакор" Шимолий Македония клубини йирик ҳисобда енгди Новости

"Пахтакор" Шимолий Македония клубини йирик ҳисобда енгди

Туркияда йиғин ўтказаётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Шимолий Македониянинг "Шкупи" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Мазкур учрашув кучли шамол остида ўтди. Дастлаб "шерлар" ўз дарвозасида тўп ўтказиб юборди. Биринчи бўлим охирларида Драган Черан ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим стартида Собирхўжаев - Банашак комбинацияси гол билан якунланди. Кўп ўтмай Бани яна гол урди. 

70-дақиқада Максим Шацких йиғинда иштирок этаётган ёшларни майдонга туширди. Тўртинчи голга Рустам Турдимуродов муаллифлик қилди. 

"ПАХТАКОР" - "ШКУПИ" 4:1

Голлар: Драган Черан (34), Банашак (48, 66), Турдимуродов (81). 

"Пахтакор": Э.Суюнов, Алижонов, Турсунов, Азмиддинов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Турғунбоев, Ҳамдамов, Черан, Банашак.

Захира: Қувватов, Шевченко, Ш.Суюнов, Усмонов, Ҳамралиев, Ўринбоев, Поёнов, Саиднуруллаев, Турдимуродов, Абдумажидов, Холматов, Беглархонов, Тодоров.


Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика