RU

Последние новости

16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 15:45Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  49 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15

"Пахтакор" кимни қайтармоқчи, клуб сметаси қисқардими? Новости

"Пахтакор" кимни қайтармоқчи, клуб сметаси қисқардими?

Тошкентдаги "Жар" стадионида Про лига 10-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Нефтчи" ўйини ўтказиляпти (ҳозирча 3:0).

Олимпик

Абдурауф Буриев - 47', Мухаммадали Гиясов - 61', Алишер Одилов - 65'

ПРО лига. Тур 10

08/06/2021, 18:00

0
:
3
Завершен

Нефтчи

45'
90'
47'  Абдурауф Буриев
51'  Мухаммадали Гиясов
58'  Шахзод Тоиров (Элдор Бегимов)
61'  Мухаммадали Гиясов
65'  Алишер Одилов
69'  Мухаммадали Гиясов (Фаррух Мухторов)
69'  Алишер Одилов (Русланбек Жиянов)
69'  Бектемир Абдуманнонов (Отабек Журакузиев)
82'  Абдурауф Буриев (Диёр Рамазонов)
45'  Собит Синдаров
46'  Руслан Розиев (Сардор Абдунабиев)
46'  Дарко Станоевич (Худойшукур Саттаров)
49'  Марко Обрадович
66'  Абдулло Олимов (Иззат Абдуллаев)
66'  Марко Обрадович (Шерзод Каримов)
67'  Саидулло Рахматов (Умар Адхамзода)

Биз ҳам ушбу баҳсни ёритиш мақсадида сайтимиз жамоаси билан ўйингоҳга ташриф буюрганмиз. Учрашувни томоша қилиш учун ўзбек футболига бевосита алоқадор бўлган расмийлар, ўтмишнинг машҳур футболчилари ташриф буюришган. Жумладан, футболимиз тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири, бугунги кунда пойтахтнинг "Пахтакор" клубида спорт директори сифатида фаолият юритаётган Жафар Ирисметов ҳам. Биз юзага келган имкониятдан фойдаланиб Жафар акани суҳбатга чорлаб, бир нечта саволларимизга жавоб олдик...

— "Пахтакор" ҳокимлик тасарруфига ўтгани ҳақида хабар берилди. Аммо жамоа ичидаги ҳолат мавҳумлигича қолмоқда. Биламизки, "SFI Management Group" даврида клубнинг иқтисодий аҳволи жуда зўр эди. Энди "Пахтакор"нинг сметаси қисқарадими?

— Йўқ, жамоа сметаси ўзгаришсиз қолади. Бу борада Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан аллақачон суҳбатлашдик. У кишининг футбол ҳақидаги қарашлари бизга ёқди. Энди клуб сиёсати асосан маҳаллий футболчиларга қаратиб, уларни янги даражага чиқаришга қаратилади.

— Биринчи давра якунига оз фурсат қолди. Смета ўзгаришсиз қолгани ҳақида айтдингиз. Мавсум аввалида бир қатор етакчилар жамоани тарк этганди. Имконият бўлса, ёзги трансфер ойнасида уларнинг ўрни тўлдириладими?

— Йил бошида баъзи етакчиларни йўқотишимизга клубнинг келажаги мавҳум ҳолатда экани сабаб бўлганди. ОЧЛдаги муваффақиятсизликларга ҳам шу сабабчи. Мухлислар биздан хафа бўлган бўлишлари мумкин. Лекин уларни ишонтириб айтишим мумкин, келаси йил барчаси бошқача бўлади. Чунки ҳозир бизда авлодлар алмашинуви жараёни ўтяпти. Жорий йил бунақа вазиятда "Реал" ва "Барселона" ҳам кубоксиз қолганига гувоҳ бўлдик.

Ҳа, энди жамоа таркиби кучайтирилади. Кеча Ҳожимат Эркиновнинг жароҳатга йўлиққанидан хабарингиз бор. У жамоамиз учун улкан йўқотиш. Шу туфайли бир қатор кучли футболчиларни олиб келишни режалаштиряпмиз, аммо бу трансферлар қишда амалга ошса керак.

— Сир бўлмаса, гап айнан кимлар ҳақида боряпти?

— Сизга айтишим мумкин бўлган ягона исм - Игорь Сергеев. Унинг ўзи йил аввалида ҳам жамоамизда қолишни истаганди.

— Игорь ёзда қайтадими?

— Ҳа, Сергеевни ёзда қайтариш борасида ҳаракат қиляпмиз. Бироқ унинг "Актобе" билан шартномаси бор. Воқеалар ривожини кузатамиз.

— Сергеевнинг трансфери амалга ошмаса, бошқа ҳужумчи олиб келинадими? Ҳар ҳолда Дердийок рақобатдан ҳоли бўлиб қолгани унинг ўзи учун ҳам, жамоа учун ҳам яхши эмас.

— "Пахтакор" учун энг муносиб вариант Игорь, деб ўйлайман.

— Собиқ ҳужумчи сифатида Эрен Дердийокнинг ҳаракатларини қандай  баҳолайсиз? Швейцариялик футболчини клуб тарихидаги омадсиз трансферлар қаторига қўшсак бўладими?

— Фикрингизни тасдиқласам, кимлардир хафа бўлиб қолиши мумкин...

— Шота Арвеладзенинг жамоага қайтиши ҳақида гап-сўзлар чиқди. Бунда жон борми?

— Ҳа, шундай миш-мишлар тарқалди. Аммо ҳозирча Питер Хюистра биз билан. Фурсатдан фойдаланиб, нидерландиялик мутахассис ва жамоамиз вакилларига ташаккур айтиб қоламан. Улар "Пахтакор"нинг қийин кунларида, 4 ойлаб маош олишмаса-да, майдонда борларини беришди...

Автор :
Рейтинг: +21   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика