RU

Последние новости

17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  3 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  8 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  2 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  9 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  4 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  5 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  3 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  12

"Пахтакор" ўз миссиясини бажариш учун Доҳага етиб келди Новости

"Пахтакор" ўз миссиясини бажариш учун Доҳага етиб келди

Чартер рейс орқали кеча оқшом Қатарнинг Доҳа шаҳрига етиб келган "Пахтакор" жамоаси эртанги муҳим ўйинга жиддий тараддуд кўрмоқда.

Бугун ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан режалаштирилган ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилади.

Дастлаб мезбонлар, яъни "Ал Садд" жамоаси бош мураббийи Жезуалду Феррейра ва рақиб футболчиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Сўнгра "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе ва жамоа сардори Егор Кримец журналистлар саволларига жавоб қайтаришади. Шундан сўнг "Пахтакор" жамоаси "Жассим Бин Ҳамад" стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказади.

Қайд этиш керакки, Қатарнинг Доҳа шаҳрига кеча етиб келган "Пахтакор" жамоаси билан биргаликда бир гуруҳ футбол ишқибозлари ва клуб тизимида фаолият кўрсатаётган қатор ходимлари ташриф буюришган.


Салкам 4 соат давом этган парвоз давомида футболчиларнинг кайфиятлари анча кўтаринки эканлиги ва улар бўлажак баҳсга юқори ишонч ва жиддий тарзда ёндошаётганликлари кўриниб турди. Жамоа билан бирга келган мухлислар ҳам "Пахтакор" муваффақиятига ишонч билдириб, учрашув давомида ўз суюклиларининг чинакамига майдондаги 12-футболчисига айланмоқчи эканликлари сезилиб турибди. Барчада кўтаринкилик ва аъло кайфият ҳукмрон.

Доҳа сафарига барча ўз миссиясини бажариш учун чоғланган. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа Қатардан камига очко билан қайтишни мўлжаллаётган бўлса, мухлислар гуруҳи меҳмондаги ўйинда "Пахтакор"ни ёлғизлатиб қўймаслик вазифасини уддалашга бел боғлашган.

Бир мухлиснинг таъкидлашича, бу каби юқори ишонч ва кўтаринки кайфият сабабчиси аввало жамоанинг жорий мавсумда кўрсатаётган чиройли ҳамда жанговор ўйини ва унинг ортидан келаётган натижалар. Шу боисдан ҳам Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор"нинг бўлажак баҳсдаги имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Эртанги ўйинга бўлган қизиқиш ва тайёргарлик ниҳоятда катта. Бўлажак баҳсда эҳтимолий ғалаба гуруҳ пешқадами бўлиб турган "Пахтакор"ни плей-оффга чиқиш масаласини кескин оширади. Айни пайтда "Пахтакор" жой олган "D" гуруҳида "шерлар" 5 очко билан пешқадамлик қилишмоқда. "Ал Садд" ва "Персеполис" ҳисобида эса 4 очкодан мавжуд ва улар 2-3 ўринларни бўлишиб туришибди. Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоаси эса ўз активига 3 очко ёзиб қўйган ва ҳозирча "квартет"да аутсайдер мақомида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги Тошкентда кечган учрашувида мухлислар чиройли футбол гувоҳига айланиб, жами 4та гол кўришганди. Натижада жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекиб 1 очкодан бўлишиб олишганди. Хавининг дублига "Пахтакор"дан Хожиакбар Алижонов шедевр голи ва Драган Черан узоқ масофадан бош билан урилган тўпи орқали жавоб йўллашганди. Биринчи даврани "Ал Садд"га қарши ўйин билан тугатган ва иккинчи даврани мазкур жамоа билан баҳсда бошлайдиган "Пахтакор"нинг Доҳадаги беллашуви 22 апрель куни Тошкент вақти (19:00 - Доҳа) билан соат 21:00да бошланади.


Қатар, Доҳа шаҳридан Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика