"Пахтакор" олтин медаллар билан тақдирланди
30 дек 2015 11:35
Новости
"Пахтакор" олтин медаллар билан тақдирланди
Кеча "Пахтакор"ни 2015 йилги мавсум чемпионлиги билан тақдирлаш маросими ўтказилди.
"Версаль" ресторанида ўтган тадбирда жамоамизга олий лигада қўлга киритилган 11-олтин медаллар топширилди. ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов футболчилар, мураббийлар штаби ва ходимларга медалларни тақдим этди.
Мухлислар томонидан ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси ва энг чиройли гол муаллифлари аниқланди. Сайтимизда ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, Игорь Сергеев энг яхши футболчи деб топилди. Шерзод Каримовнинг "Локомотив" дарвозасига 45 метрлардан киритган тўпи эса "Пахтакор"нинг 2015 йилги энг чиройли голи деб эътироф этилди. Ҳар икки футболчига ишқибозлар совғалари топширилди.
Клуб томонидан йил давомида ҳамкорлик қилган компаниялар ва ОАВга миннатдорчилик сифатида фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.




Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии